Тарихий сана: Ленинград қамалдан озод қилинган кун - видео

Oбуна бўлиш
Салкам 900 (872) кун давом этган Ленинград қамалида 1 млндан ортиқ киши вафот этган, уларнинг аксарияти очликдан.
ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. 1944 йил 27 январь куни Ленинград қамалдан тўлиқ озод қилинган эди.
Уруш бошида Германия Ленинградни 4 ҳафта ичида забт этишни режалаштирган эди, лекин Қизил армия ва шаҳар аҳолисидан тузилган ҳимоя кучлари шаҳарни мустаҳкам истеҳкомга айлантиришди. Шаҳар атрофида учта мудофаа чизиғи қурилди: 626 км танкка қарши хандақлар, 15 минг дотлар, 35 км баррикадалар.
1941 йил 8 сентябрь куни бошланган қамал 872 кун давом этади. Бугунги кунда маълум бўлишича қамалда 1 млндан ортиқ киши вафот этган, уларнинг аксарияти очликдан.
Ленинградни қамали 1943 йил январида ёриб ўтилган бўлсада, лекин шаҳарни тўлиқ озод қилиш учун яна 375 кун керак бўлди.
Янгиликлар лентаси
0