СамДУ ректори Москва давлат университети фахрий профессори унвонига сазовор бўлди

© МГУРектор Самаркандского госуниверситета – Почетный профессор Московского университета
Ректор Самаркандского госуниверситета – Почетный профессор Московского университета
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2023
Oбуна бўлиш
Фахрий унвонни Москва давлат университети ректори Виктор Садовничий шахсан топширди.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Самарқанд давлат университети ректори Рустам Холмуродов Москва давлат университети фахрий профессори унвонига сазовор бўлди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Рустам Холмуродовга МДУ ташкил этилганининг 268 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда фахрий профессори унвони берилди. Фахрий унвонни Москва давлат университети ректори Виктор Садовничий шахсан топширди.
Мазкур унвон халқаро таълим ва академик алоқаларни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган ҳамда Москва университети билан самарали ҳамкорлик қилганларга берилади.
Қайд этилишича, ҳозирда Самарқанд давлат университети Ломоносов номидаги Москва давлат университети билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда. Университетлар тарих, археология, математика, механика, физика, кимё, психология, география ва экология, биология йўналишларида илмий тадқиқотлар олиб бормоқда.
Томонлар қўшма нашрлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалар, монографиялар нашр этишда катта тажрибага эга.
Ўтган йили 26-28 октябрь кунлари Самарқанд давлат университетида Россия ва Ўзбекистон етакчи олий ўқув юртлари ректорлари иштирокида III Россия-Ўзбекистон таълим форуми муваффақиятли ўтказилди.
Университетлараро даражадаги мулоқот 2023 йил март ойида Москва университетида бўлиб ўтадиган Евроосиё университетлари ассоциацияси конгресси вақтида давом этади.
Маълумот учун, Москва давлат университети Россиядаги илмий ва педагог кадрлар тай-ёрлайдиган энг йирик олий ўқув юрти ҳисобланади. У 1755 йил М. В. Ломоносов ташаббуси билан ташкил қилинган. 1992 йил университет ўзини ўзи бошқарувчи Россия давлат олий ўқув юрти макрмини олган.
Янгиликлар лентаси
0