Самарқанднинг тоғли ҳудудларида бойчечак гуллари очилди

© Табиат ресурлари вазирлигиБойчечак
Бойчечак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2023
Oбуна бўлиш
Нуробод туманидаги қишлоқда ҳали қор-музлар қисман эриган бўлишига қарамай бойчечаклар очилиб, одамларга баҳорий кайфият улашмоқда.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Самарқанд вилоятининг тоғли ҳудудларида бойчечак гуллари очилди. Бу ҳақда Табиат ресурлари вазирлиги хабар берди.
Мамлакатда кузатилган совуқ об-ҳаво қиш фаслига хос бўлган манзараларни намоён этди.
Нуробод туманининг Тепақул қишлоғида ҳали қор-музлар қисман эриган бўлишига қарамай бойчечаклар очилиб, одамларга баҳорий кайфият улашмоқда.
© Табиат ресурлари вазирлигиБойчечак
Бойчечак - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2023
Бойчечак
“Бойчечакларнинг очилиши қишнинг ортга чекиниб, баҳор яқинлашаётганидан бир даракдир”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зарафшон миллий табиат боғи ва Сурхон давлат қўриқхонасининг айрим ҳудудларида баҳорий гуллар очилган эди. Ёғингарчилик ва илиқ ҳаво сабабли ўсимлик дунёсида вегетация ҳолати содир бўлган.
Янгиликлар лентаси
0