"Ўлим фабрикаси" Освенцим озод қилинганига 78 йил тўлди - видео

Oбуна бўлиш
Освенцим ёки Аушвиц-Биркенау, Гитлер Германиясининг энг йирик ўлим фабрикаси бўлган. Лагер собиқ коменданти Рудольф Хесс 2,5 млн киши ҳалок бўлгани ҳақида айтган.
ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. 1945 йил 27 январь куни Совет қўшинлари Освенцим концлагеридан асирларини озод этди. Улар СССР ва босиб олинган Европанинг тинч аҳоли вакиллари эди
Чекиниш пайтида немислар Освенцимдан 58 минг маҳкумни олиб кетган, 2819 нафар асирни ўлимга ташлаб кетган. Қутқарилганлар орасида 180 нафар бола бўлган. Энг кичиги 8 ёшга ҳам тўлмаган.
Освенцим лагерь комплекси, ёки Аушвиц-Биркенау, энг йирик ўлим фабрикаси эди. Газ камераларида азобланганлар ва крематорийларда ёқиб юборилганлар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Лагер собиқ коменданти Рудольф Хесс 2,5 млн киши ҳалок бўлгани ҳақида айтган.
Энг кўп азобланганлар – яҳудийлар. Ўлимдан олдин, маҳкумларнинг сочларини кесишган, тишларини суғуриб олишган. Болалар устидан ниҳоятда шафқатсиз тажрибалар олиб борилган
Хесс Нюрнберг жараёнларида гувоҳлик қилган. 1947 йилда у Освенцимда асирлар ёқилган крематорий олдида осиб ўлдирилади.
2022 йил БМТ да Польша “Нацизмни қаҳрамонлаштиришга қарши курашиш” резолюциясига қарши овоз берди.
Янгиликлар лентаси
0