Ғарб Киевга ҳарбий ёрдамни ошириб, ўзи тузоққа тушди ёки нега бу ҳаёт-мамот жанги

© Foto : eur.army.milАмериканские танки M1A2 Abrams в Европе.
Американские танки M1A2 Abrams в Европе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.01.2023
Oбуна бўлиш
Ғарбнинг Москвага бўлган стратегияси "қурбақани секин қайнатиш", яъни қарама-қаршилик даражасини босқичма-босқич ошириб бориш, акс ҳолда Москва қизил тугмани босиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Қўшма Штатлар ва Европа давлатларининг Украинага Ғарбий танклар - Германиянинг "Леопардлари", Американинг "Абрамс"лари ва Британиянинг "Челленжер"ларини етказиб бериш ҳақидаги расмий баёнотларидан бир неча соат ўтгач, Politico кейинги қадам аллақачон муҳокама қилинаётганини хабар қилди: Киевни замонавий қирувчи самолётлар билан таъминлаш.
Манбалар журналистларга айтишича, Ғарб “Россиянинг кескин реакциясини келтириб чиқармаслик” учун Киевга ҳарбий ёрдамни атайлаб босқичма-босқич ошириб бормоқда. Исми ошкор этилмаган дипломатлардан бири “Ғарбдаги кўплаб давлатлар урушнинг биринчи босқичида Украинага улар биздан сўраган барча жиҳозларни етказиб берган бўлсак, у ҳолда Россиядан, жумладан, ядровий жиҳатдан ҳам кучли реакция бўлади, деб ҳисоблайди”, деб тушунтирди.
Демак, Ғарбга хулосасига кўра, Россия ихтиёрида “кучли реакция” учун фақат битта восита – ядро қуроли бор. Бу ҳалокатли бўлганлиги сабабли, дунё давлатлари ундан фойдаланишда ўзини тийиб туради. Бу "шоҳ"ларнинг сўнгги далили бўлиб, бошқа ҳеч қандай имкон қолмаганда ундан фойдаланилади. Хуллас, Ғарбнинг Москвага бўлган стратегияси "қурбақани секин қайнатиш", яъни қарама-қаршилик даражасини босқичма-босқич ошириб бориш, акс ҳолда Москва қизил тугмани босиши мумкин.
Бу ҳурматга лойиқ, жуда малакали ёндашув. Аммо бир муаммо бор: Россия ҳам худди шундай равишда Ғарбнинг ўзини аста-секин "қайнатмоқда" ва бу жараёнда жиддий муваффақиятга эришди.
Киевга танклар етказиб бериш қарорига ҳамроҳ бўлган НАТО ичидаги можаролар ва жанжаллар умуман саҳналаштирилмаган. Ғарбда воқеаларнинг ҳозирги ривожи у учун қанчалик ёмон ва хавфли эканини тушунадиган кучлар етарли.

Фақатгина "Германия танклари Украинада русларга қарши курашади" ибораси европаликларнинг ҳам россияликларнинг ҳам миллий хотирасининг чуқур қатламларини шу қадар тебратадики, бу Украина можаросида янги сифат даражасида ўзгариш келтириб чиқаради.

Аммо гап фақат танкларда эмас. Украина Ғарб учун идеал гибрид урушга айланиши керак эди ва бир вақт у ҳатто урушга айлангандек туюлди. Украиналиклар - ажойиб аскарлар, уларнинг ҳаммасини ўлимга жўнатиш мумкин. Шу билан бирга, НАТОнинг хаёлида улар фақат Украинанинг ўзида жуда кўп бўлган эски совет техникасида жанг қилади деб тахмин қилинган эди. НАТО уларни разведка маълумотлари ва замонавий алоқа воситалари, ёлланма аскарлар ва баъзи молиявий ёрдам билан таъминлаши керак эди.
Дастлабки режага кўра, Украинада Москва ҳар томонлама катта йўқотишларга дучор бўлиши керак эди ҳам иқтисодий ҳам ҳарбий. Кейин эса вайрон қилинган ҳудудларни қўлга киритиши керак эди. Бундан ташқари, Украина ғарбидаги Россияга қарши аҳоли доимий саботаж урушини олиб бориши (албатта Европа ва АҚШнинг фаол норасмий ёрдами билан) режалаштирилган эди.
Лекин махсус ҳарбий операциянинг бориши ушбу режаларни ўзгартириб юборди. Унинг секин ҳаракатланиши ва Украина Қуролли Кучларининг кузги ҳужум кичик муваффақиятлари Ғарб раҳбариятида Россияни ҳарбий йўл билан мағлуб қилиш мумкин деган ишонч уйғотди ва улар бу фикрга икки қўллаб ёпишиб олишди.
Ушбу қарорга Ғарб ҳамма нарсани тикди ва энди ўз қарорининг оқибатларини кузатмоқда.
Ғарб Украинани тўлиқ иқтисодий қарамоққа олишига тўғри келди, унинг иқтисодиёти йўқ бўлган эди. Жаҳон бозорларидаги триллион долларлик пуфакчалар ва қўл остида доллар босма машинкаси борлигини ҳисобга олганда бу унчалик катта харажат эмас. Лекин бунчалик кўп миллиардли харажатлар Ғарбнинг дастлабки режаларга киритилмаган эди. Ўсиб бораётган иқтисодий инқироз шароитида бундай улкан қарз сезиларри бўлиб қолиши мумкин.
Ҳозир бўлса, совет ҳарбий техникаси намуналари тугади, "Леопардлар", "Абрамслар" ва бошқа замонавий Ғарб техникасини Украина жанг майдонига олиб кириш - ҳар жиҳатдан ёмон ғоя: биринчи дан қиммат, иккинчидан ўз заҳираларини бўшатиш керак ва учинчидан бу техника маҳаллий иқлим шароитида ўзини муносиб кўрсатиши даргумон. Агар ҳаммаси ёмон тугаса бу ишлаб чиқарувчиларнинг обрўсига ва уларнинг бизнес истиқболларига кучли зарба бўлади. Яна бир муаммо - малакали украиналик экипажларни тезда тайёрлаш имкони йўқ бўлгани учун Ғарб давлатлари Украинага ўзларининг "нафақахўрларини" юборишлари керак. Бу билан Ғарбнинг Россияга қарши гўёки "прокси" уруши ҳақиқийга айланади. Афтидан уларда ҳозирча бу вариантнинг муқобили йўқ.
Айни дамда Ғарбда яна бир катта муаммо пайдо бўлди - украиналиклар тугай бошлади. Бугун Украина бўйлаб сафарбарликнинг янги ва янги тўлқинлари ҳақида маълумотлар келмоқда, аммо мамлакатнинг сафарбарлик захираси тугашга яқин қолди. Мутахассислар бир овоздан яна 200-300 минг киши тўпланиши мумкинлигига ишонишади, аммо бу охиргиси. Бошқа йўқ.
Бу шуни англатадики, бир неча ой ичида (ёз ёки кузда) Ғарб олдида катта муаммо пайдо бўлади - Украинада унинг учун курашадиган ҳеч ким қолмайди. Ўшанда улар ҳозирги "Леопардлар ва Абрамслар" ҳақидаги қароридан анча оғирроқ қарор қабул қилиши керак бўлади: ё бир ярим йил олдинги Афғонистонни тарк этгани каби Украинада ўз мағлубиятини тан олиш ва уни ташлаб кетиш ёки ўз қўшинларини расман Россия билан урушга жўнатади.
Муаммо шундаки, Ғарб ўз мағлубиятини ва Москванинг ғалабасини ўзи учун ҳалокатли оқибатларсиз тан ола олмайди.
Россияда бир неча бор, жумладан, энг юқори даражада ҳам ҳозирги қарама-қаршилик Россия учун ҳаёт-мамот жанги экани мамлакатнинг мавжудлиги хавф остида эканлигини айтдилган эди.
Бироқ, Ғарб ҳам худди шундай ҳолатда. У мағлуб бўлган тақдирда - бир қутбли дунёнинг, глобал доллар тизимининг умри тугайди. Умуман Ер шарида Ғарбнинг ярим минг йиллик ҳукмронлик, энг ривожланган, энг бой, энг қудратли, энг гуллаб-яшнаган давлатлар бўлиш даври ўз якунига етади, ресурслар ва иқтисодий жиҳатдан.
Хўш, Ғарб ўз ҳукмронлиги ва етакчилигини сақлаб қолиш ва узайтириш учун нималарга тайёр? Эҳтимол ҳамма нарсага.
Ўз нажот воситаси сифатида ҳозир Ғарб Россия устидан ҳарбий ғалабани танлади. Энди Ғарб танланган йўл бўйлаб кетмоқда ва тобора асабийлашмоқда, чунки воқеалар улар кутган, режалаштирган ва хоҳлагандек ривожланмаяпти. Тез орада Ғарб Вермахт, мени кечирасиз, яъни Бундесвер ва НАТОнинг бошқа қуролли кучлари Россия армияси билан. Украина жанг майдонида юзма-юз учрашувга тайёрми ёки йўқми деган саволга жавоб бериши керак.
Янгиликлар лентаси
0