https://sputniknews.uz/20230127/bmt-dunyoda-yiliga-4-milliongacha-kishi-vabo-yuqtirmoqda-31772628.html
БМТ: Дунёда йилига 4 миллионгача киши вабо юқтирмоқда
БМТ: Дунёда йилига 4 миллионгача киши вабо юқтирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, бу борадаги эпидемиологик вазият айниқса, Африкада ёмон. 27.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-27T16:31+0500
2023-01-27T16:31+0500
2023-01-27T16:31+0500
дунёда
вабо
африка
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/27015777_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_44d46b77c3aaa9e8fa3cbd5fdf9e01f3.jpg
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Дунё бўйича йилига 1,3 миллиондан 4 миллионгача киши вабо касаллигини юқтириб, улардан 143 минг нафари ҳаётдан кўз юммоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълум қилди.Таъкидланишича, бу борадаги эпидемиологик вазият айниқса, Африкада ёмон. Хусусан, Малави давлатида ўтган йилдан бери вабо қурбонлари сони 1000 нафарга етди. 30 621 кишига эса ушбу хавфли хасталик ташхиси қўйилган.ЖССТ экспертларининг тан олишича, республикада вабо эпидемияси 20 йилдан ортиқ давом этмоқда. Бироқ ҳалигача бундай антирекорд кўрсаткич қайд этилмаган эди.Қайд этилишича, ўтган йил ноябрь ойида Малави аҳолиси ўртасида оммавий эмлаш кампаниясини кучайтириш учун БМТ томонидан қарийб 3 миллион доза вабога қарши вакциналар етказиб берилган ва улар мақсадли ишлатилган. Шунга қарамай, ҳозир мамлакатда касалланишлар сони ўсишда давом этмоқда.
африка
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/0a/27015777_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_c0e36ed7532a7e6f6c76592b3ec20a1b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, вабо, африка
БМТ: Дунёда йилига 4 миллионгача киши вабо юқтирмоқда
Таъкидланишича, бу борадаги эпидемиологик вазият айниқса, Африкада ёмон.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Дунё бўйича йилига 1,3 миллиондан 4 миллионгача киши вабо касаллигини юқтириб, улардан 143 минг нафари ҳаётдан кўз юммоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
маълум қилди. Таъкидланишича, бу борадаги эпидемиологик вазият айниқса, Африкада ёмон. Хусусан, Малави давлатида ўтган йилдан бери вабо қурбонлари сони 1000 нафарга етди. 30 621 кишига эса ушбу хавфли хасталик ташхиси қўйилган.
ЖССТ экспертларининг тан олишича, республикада вабо эпидемияси 20 йилдан ортиқ давом этмоқда. Бироқ ҳалигача бундай антирекорд кўрсаткич қайд этилмаган эди.
“Айни пайтда энг кўп ўлим ҳолатлари мамлакатнинг икки йирик шаҳри — Лилонгве ва Блантирда кузатилмоқда. Шу туфайли таълим муассасалари фаолияти вақтинча тўхтатилган, жамоат жойлари, тураржой мавзелари ва савдо-сотиқ мажмуаларида эркин ҳаракатланиш чекланган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ўтган йил ноябрь ойида Малави аҳолиси ўртасида оммавий эмлаш кампаниясини кучайтириш учун БМТ томонидан қарийб 3 миллион доза вабога қарши вакциналар етказиб берилган ва улар мақсадли ишлатилган. Шунга қарамай, ҳозир мамлакатда касалланишлар сони ўсишда давом этмоқда.