Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги давлат стипендияси таъсис этилади

© Sputnik / А. Свердлов / Медиабанкка ўтишБабур Захиреддин Мухаммед на миниатюре XVI века
Бабур Захиреддин Мухаммед на миниатюре XVI века - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2023
Oбуна бўлиш
Стипендия 2023/2024 ўқув йилидан ОТМ талабалари учун тарих ва география йўналишларида берилади.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Тарих ва география йўналишларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги давлат стипендияси таъсис этилади. Бу президент 25 январь куни имзолаган “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” қарорда назарда тутилган.
Бу стипендияга 2023/2024 ўқув йилидан ОТМ талабалари даъвогарлик қилишлари мумкин.
Қарорга кўра “Заҳириддин Муҳаммад Бобур меросининг Шарқ давлатчилиги ва маданияти ривожида тутган ўрни” мавзусида халқаро илмий-назарий анжуман ўтказилади. “Бобур мероси” халқаро сайёҳлик тарғибот дастури амалга оширилади.
Шунингдек, қуйидагилар чоп этилади:
ўзбек, рус ва инглиз тилларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига доир “Бобур энциклопедияси”нинг тўлдирилган учинчи нашри;
- “Бобур” китоб-альбоми;
- Бобур асарлари луғати;
- Бобур девонининг мукаммал нашри.
2023 йил 1 августгача ўзбек, рус, инглиз тилларида фаолият юритадиган халқаро илмий бобуршунослик электрон платформаси ва унинг мобиль иловаси яратилади.
Янгиликлар лентаси
0