Йил охиригача 70% абонентларда сув ҳисоблагичлар ўрнатилади - "Ўзсувтаъминот"

© Sputnik / Рамиз БахтияровСчетчик воды
Счетчик воды - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2023
Oбуна бўлиш
Йил охирига қадар Ўзбекистонда ичимлик суви билан таъминланган аҳоли улушини 77 %га етказиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Ўзбекистонда йил охирига қадар сув ҳисоблагичлар ўрнатилган абонентлар улуши 70 %га етказилади. Бу ҳақида "Ўзсувтаъминот" АЖ Sputnik мухбирига маълум қилди.
"Сув ҳисоблагичлари мавжуд истеъмолчилар 2,83 миллионтадан 3,2 миллионтага оширилиб, сув ҳисоблагичлари билан таъминланганлик даражаси 70 фоизга етказилади", - дейилади хабарда.
Шунингдек, 2023 йилда истеъмолчилар базасида абонентларнинг сони 4,4 миллионтадан 4,6 миллионтага ҳамда "Ўзсувтаъминот" АЖ тасарруфидаги корхоналарда жами 628 та янги иш ўринларини яратиш ҳам белгиланган.
Ундан ташқари, ичимлик суви ва оқава сувлар тармоғи халқаро молия институтларининг 265,8 миллион доллар маблағи ҳисобидан ривожлантириш ҳам режалаштирилган.
Хусусан, йил давомида 400 километрдан ортиқ ичимлик ва 120 километр оқова сув тармоқларини ётқизиш, 1 та сув тозалаш ва 18 та сув тақсимлаш иншоотини, 2 та оқова сув тозалаш иншоотини, 15 та оқова сув насос станциясини қуриш режалаштирилган.
Жумладан, жорий йилда Гулистон ва Янгиер шаҳарларида кунлик умумий қуввати 37 минг куб метр бўлган 2 та оқова сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилади.
Шу тариқа "Ўзсувтаъминот" АЖ йил охирига қадар ичимлик суви билан таъминланган аҳоли улушини 77%га, оқова сув хизмати билан қамраб олинганлик даражаси эса 19,5 фоизга етказишни режалаштирган.
Маълумот учун, январь ойининг бошида "Ўзсувтаъминот" Ўзбекистонда аҳолининг ичимлик сувибилан таъминланганлик даражаси 74%га етказилгани ҳақида маълум қилган эди.
Айтиш жоизки, Ўзбекистон президенти томонидан 2021 йилда эълон қилинган "Барқарор ривожланиш стратегиясида" 2030 йилга келиб аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражасини 100 %га етказиш белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0