"Улар учун бу даромад манбаи": АҚШ элитасининг Украинадаги асл мақсади фош бўлди
21:10 26.01.2023 (янгиланди: 21:19 26.01.2023)
© AP Photo / Mindaugas KulbisАмериканские танки Абрамс у железнодорожной станции Гайжюнай близ Вильнюса, Литва. Архивное фото
© AP Photo / Mindaugas Kulbis
Oбуна бўлиш
АҚШнинг йирик мудофаа корхоналари ҳамда "BlackRock", "J.P. Morgan", "GoldmanSachs" инвестицион ва қурилиш компаниялари каби АҚШнинг йирик қурилиш ва сармоя компаниялари Украинадаги урушдан мўмай даромад олмоқда - ОАВ.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Америка расмийлари ва корпорациялари Украинадаги можарони давом эттиришдан манфаатдор, чунки бу улар учун даромад манбаи, деди Fox News телеканали бошловчиси Такер Карлсон.
Журналист айтишига кўра, АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Киевни тинчлик келишувига ундаши мумкин, лекин улар бу ишни қилмаяпти. Оқибатда уруш давом этмоқда ва у аллақачон 100 минглаб украиналикларнинг ҳаётига зомин бўлди.
"Хўш, нега улар урушни тўхтатишни истамайди? Чунки улар бундан мўмай даромад олмоқда", - дейди Карлсон.
Қўшма Штатлар Украина можароси туфайли хорижга қурол сотишни икки бараварга оширди.
Украина президенти Зеленский одатда саҳна ортида қоладиган номларни, билиб ёки билмасдан очиқчасига санаб ўтди.
Булар "BlackRock", "J.P. Morgan", "GoldmanSachs" каби АҚШнинг йирик қурилиш ва сармоя компанияларидир. Зеленскийнинг сўзларига кўра, "Украинанинг тикланишини реал даромадлар ва реал инвестициялар учун яхши иқтисодий имкониятдир", - деб Украина президенти сўзларини келтирди бошловчи.
"Ўйлаб кўринг! Гап кимнинг пули ҳақида кетяпти? Украинани қайта тиклаш учун сизники, яъни АҚШ солиқ тўловчиларини, албатта. Бу йигитлар сизнинг ҳисобингиздан бойиб кетишади. Энди ҳамма нарса қандай ишлашини тушундингизми?", - деди Карлссон.
"Ҳа, ҳа, сиз Украинада жуда кўп пул топишингиз мумкин! Дунёда энг коррупция ривожланган мамлакатлардан бири - Украинада ҳамма нарса ана шундай ишлайди. Тасодифми ёки йўқ, лекин ҳукуматимиз Украинани М1 Абрамс танклари билан таъминлашини тасдиқлади. Нима бўлаётгани аниқ эмасми? Мен учун ҳаммаси жуда аниқ" - дея қўшимча қилди Карлсон.
Аввалроқ АҚШда бир неча сиёсатшунослар ва иқтисодчилар ва оммавий ахборот воситалари Қўшма Штатлар Украинадаги можародан катта молиявий фойда кўраётганига ишора қилган эди. Таъкидланишича, Украина учун ажратилган ўнлаб миллиард доллар ҳисобидан Америка ҳарбий-саноат мажмуаси жуда кўп буюртмалар олган ва супер даромад кутмоқда.