https://sputniknews.uz/20230126/rossiyalik-diplomat-abrams-va-leopard-tanklarini-t-80-bilan-solishtirdi-31746389.html
Россиялик дипломат "Abrams" ва "Leopard" танкларини Т-80 билан солиштирди
Россиялик дипломат "Abrams" ва "Leopard" танкларини Т-80 билан солиштирди
Sputnik Ўзбекистон
Константин Гавриловнинг сўзларига кўра, "Abrams" ва "Leopard" унчалик фарқ қилмайди, улар ҳатто Россиянинг Т-80 лардан ҳам ёмонроқ. 26.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-26T18:50+0500
2023-01-26T18:50+0500
2023-04-05T18:43+0500
дунёда
украина
германия
ақш
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1a/21536957_0:168:3045:1881_1920x0_80_0_0_3a3e15c611b14a69b3ef53fe5bf0e785.jpg
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ғарб Украинага етказиб бераётган "Abrams" ва "Leopard" танклари хусусиятлари жиҳатидан Россиянинг Т-80 ларидан ҳам ёмонроқ. Бу ҳақда Венадаги ҳарбий хавфсизлик ва қурол назорати бўйича музокараларда Россия делегацияси раҳбари Константин Гаврилов таъкидлади.Чоршанба куни Германия ҳукумати Германиянинг "Leopard 2" танкларини Украинага топширишга қарор қилганини эълон қилди. Германия иккита танк батальонини тузмоқчи, биринчи босқичда Бундесвер захирасидан 14 та танк тақдим этилади. Бундан ташқари, яқин орада украиналик ҳарбийларни Германияда ўқитиш ташкил этилади. 14 та танк ва тренингдан ташқари, Украина учун Германиянинг янги ёрдам пакети логистика, ўқ-дорилар ва тизимларга техник хизмат кўрсатишни ўз ичига олади.Чоршанба куни Оқ уй ҳам Украинага 31 та "M1 Abrams" танкини жўнатиш ниятини тасдиқлади. AҚШ расмийларига кўра, машиналарни етказиб бериш учун бир неча ой керак бўлади.Россиянинг Германиядаги элчиси Сергей Нечаев Берлиннинг Украинага танкларни юбориш ҳақидаги қарорини “ўта хавфли” деб атади. Унинг фикрича, бу “можарони қарама-қаршиликнинг янги даражасига кўтаради”.Aввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НAТО давлатларига нота юборган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлади. Россия ташқи ишлар вазирлиги НAТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнамоқда”, деб таъкидлади. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага Ғарбдан қурол-яроғ етказиб бериш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмаслиги ва салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1a/21536957_157:0:2888:2048_1920x0_80_0_0_b6a073a9c14aecde64edb6e9a72b51fc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, украина, германия, ақш, россия
дунёда, украина, германия, ақш, россия
Россиялик дипломат "Abrams" ва "Leopard" танкларини Т-80 билан солиштирди
18:50 26.01.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Константин Гавриловнинг сўзларига кўра, "Abrams" ва "Leopard" унчалик фарқ қилмайди, улар ҳатто Россиянинг Т-80 лардан ҳам ёмонроқ.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ғарб Украинага етказиб бераётган "Abrams" ва "Leopard" танклари хусусиятлари жиҳатидан Россиянинг Т-80 ларидан ҳам ёмонроқ. Бу ҳақда Венадаги ҳарбий хавфсизлик ва қурол назорати бўйича музокараларда Россия делегацияси раҳбари Константин Гаврилов таъкидлади.
“Танклар худди қурол билан таъминланган оддий қутилар. Abrams ва Leopard унчалик фарқ қилмайди, улар ҳатто бизнинг Т-80 лардан ҳам ёмонроқ, буни ҳарбийлар билади”, - деди Гаврилов.
Чоршанба куни Германия ҳукумати Германиянинг "Leopard 2" танкларини Украинага топширишга қарор қилганини эълон қилди. Германия иккита танк батальонини тузмоқчи, биринчи босқичда Бундесвер захирасидан 14 та танк тақдим этилади. Бундан ташқари, яқин орада украиналик ҳарбийларни Германияда ўқитиш ташкил этилади. 14 та танк ва тренингдан ташқари, Украина учун Германиянинг янги ёрдам пакети логистика, ўқ-дорилар ва тизимларга техник хизмат кўрсатишни ўз ичига олади.
Чоршанба куни Оқ уй ҳам Украинага 31 та "M1 Abrams" танкини жўнатиш ниятини тасдиқлади. AҚШ расмийларига кўра, машиналарни етказиб бериш учун бир неча ой керак бўлади.
Россиянинг Германиядаги элчиси Сергей Нечаев Берлиннинг Украинага танкларни юбориш ҳақидаги қарорини “ўта хавфли”
деб атади. Унинг фикрича, бу “можарони қарама-қаршиликнинг янги даражасига кўтаради”.
Aввалроқ Россия Украинага қурол етказиб берилгани учун НAТО давлатларига нота юборган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини таъкидлади. Россия ташқи ишлар вазирлиги НAТО давлатлари Украинага қурол етказиб бериш орқали “ўт билан ўйнамоқда”, деб таъкидлади. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украинага Ғарбдан қурол-яроғ етказиб бериш Россия-Украина музокараларининг муваффақиятига ҳисса қўшмаслиги ва салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.