Мирзамаҳмудов “Газпром” билан тузилган “йўл харитаси” юзасидан изоҳ берди

© Пресс-служба президента УзбекистанаДжурабек Мирзамахмудов
Джурабек Мирзамахмудов  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2023
Oбуна бўлиш
Вазирнинг сўзларига кўра, "йўл харитаси" тижорий нархлар бўйича келишилса Россиядан газ импорт қилишни кўзда тутади.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россиянинг “Газпром” компанияси билан газ импорти масаласида тузилган “йўл харитаси” юзасидан изоҳ берди.
“Бу Россиядан табиий газни импорт қилиш бўйича чора-тадбирларни кўзда тутувчи йўл харитаси ҳисобланади. Яъни техник шартларни ўрганамиз, кейин техник имкониятлардан келиб чиқиб, тижорий нархлар бўйича келишсак, Россиядан газ импорт қилиш кўзда тутилади”, - деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, газ қувурга киргандан кейин ҳамма истеъмолчиларга — аҳолига ҳам, барча ишлаб чиқарувчи корхоналарга ҳам тарқатилади. Бу ерда умуман газ транспорт тизимини хусусийлаштириш ёки бошқарувга бериш деган гап йўқ.
“Аввал ҳам, масалан, Туркманистондан Хитойга кетадиган газни айтганман, Ўзбекистон, Туркманистон, Хитой, Қозоғистон ҳудудида координацион қўмита бор, техник имкониятларнинг ҳаммасини биргаликда ўрганиб чиқади”, - деди Мирзамаҳмудов.
Эслатиб ўтамиз, 24 январь куни Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва "Газпром" компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзоланди. Унга мувофиқ томонлар ўртасида тузилган ишчи гуруҳ Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи “Ўрта Осиё – Марказ” газ қувури орқали газ транзитини амалга ошириш учун зарур бўладиган техник чора-тадбирларни ўрганади. Ишчи гуруҳ техник жиҳатдан барча ишларни якунлагандан сўнг табиий газни етказиб бериш бўйича асосий шартлар муҳокама қилинади.
Янгиликлар лентаси
0