https://sputniknews.uz/20230126/mahallalardagi-tibbiyot-punktlari-tezkor-xizmat-korsatish-uchun-moljallangan---ssv-31717069.html
Маҳаллалардаги тиббиёт пунктлари тезкор хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган - ССВ
Маҳаллалардаги тиббиёт пунктлари тезкор хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган - ССВ
Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига кўра, бу тиббий пунктлар беморларнинг стационар даволанишига эмас, балки уларга бирламчи тезкор хизмат кўрсатиш... 26.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-26T11:15+0500
2023-01-26T11:15+0500
2023-01-26T13:56+0500
жамият
тиббиёт муассаси
маҳалла
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1a/31717182_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_74c3c6ff87966ebc4b85c99ba44ec251.jpg
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Маҳаллаларга ўрнатилаётган тиббиёт пунктлари тезкор хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.Қайд этилишича, мазкур муассасалар барча зарур дори-дармонлар, керакли тиббий буюмлар, жумладан, ЭКГ ва 18 турдаги тиббий асбоб-ускуна ҳамда жиҳозлар билан таъминланади.Эрталаб соат 8:00 дан кечки 20:00 гача ишловчи икки койкали “кичик шифохона”да умумий амалиёт шифокори ва 2 нафар ҳамшира аҳолига мобиль тиббий хизмат кўрсатади.Бу кичик муассасаларга электр энергия ва сув тармоқлари тортилиб, иссиқ ҳамда совуқ кунларда ҳаво мўътадиллигини таъминловчи мосламалар ўрнатилади.Вазирлик матбуот хизматига кўра, бу тиббий пунктлар беморларнинг стационар даволанишига эмас, балки уларга бирламчи тезкор хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган.Эслатиб ўтамиз, аввалоқ Тошкентдаги маҳаллаларда тиббиёт пунктлари иш бошлаши ҳақида маълум қилинган эди. Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Б.Раҳмоновнинг қарорига кўра, пойтахтдаги 40 та маҳаллага ўрнатилган контейнерларда тиббиёт пунктлари ташкил этилиши белгиланган. Бунинг учун 900 миллион сўм маблағ ажратилади. Йил давомида шаҳар бўйлаб жами 170 та контейнер ўрнатилиши режалаштирилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1a/31717182_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_26fab218e990afa21bb2cc8093305910.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тиббиёт муассаси, маҳалла, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият, тиббиёт муассаси, маҳалла, соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
Маҳаллалардаги тиббиёт пунктлари тезкор хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган - ССВ
11:15 26.01.2023 (янгиланди: 13:56 26.01.2023) Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига кўра, бу тиббий пунктлар беморларнинг стационар даволанишига эмас, балки уларга бирламчи тезкор хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Маҳаллаларга ўрнатилаётган тиббиёт пунктлари тезкор хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги
хабар берди. Қайд этилишича, мазкур муассасалар барча зарур дори-дармонлар, керакли тиббий буюмлар, жумладан, ЭКГ ва 18 турдаги тиббий асбоб-ускуна ҳамда жиҳозлар билан таъминланади.
Эрталаб соат 8:00 дан кечки 20:00 гача ишловчи икки койкали “кичик шифохона”да умумий амалиёт шифокори ва 2 нафар ҳамшира аҳолига мобиль тиббий хизмат кўрсатади.
“Бундай маҳалла тиббиёт пунктлари диспансер назоратида турган кексалар, ҳомиладор аёллар ва болаларни тиббий кўрикдан ўтказишда оилавий шифокорга катта енгиллик беради. Фуқароларнинг эса оддий кўриклар учун ўз ҳудудидаги поликлиникага қатнашига зарурат қолдирмайди. Чунки улар пойтахтнинг аҳоли гавжум бўлган кўп қаватли уйлари ёнига ўрнатилади”, - дейилади хабарда.
Бу кичик муассасаларга электр энергия ва сув тармоқлари тортилиб, иссиқ ҳамда совуқ кунларда ҳаво мўътадиллигини таъминловчи мосламалар ўрнатилади.
Вазирлик матбуот хизматига кўра, бу тиббий пунктлар беморларнинг стационар даволанишига эмас, балки уларга бирламчи тезкор хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалоқ Тошкентдаги маҳаллаларда тиббиёт пунктлари иш бошлаши ҳақида маълум қилинган эди. Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Б.Раҳмоновнинг қарорига кўра, пойтахтдаги 40 та маҳаллага ўрнатилган контейнерларда тиббиёт пунктлари ташкил этилиши белгиланган.
Бунинг учун 900 миллион сўм маблағ ажратилади. Йил давомида шаҳар бўйлаб жами 170 та контейнер
ўрнатилиши режалаштирилмоқда.