Ҳиндистонда 250 дан ортиқ титанозавр тухумлари топилди

© Портал new-science.ruОкаменелые яйца титанозавров
Окаменелые яйца титанозавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2023
Oбуна бўлиш
Титанозаврлар ёки зауроподлар узун бўйинли катта ўтхўр динозаврлардир.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Палеонтолог Ҳарша Дҳиман бошчилигидаги ҳинд палеонтологлари гуруҳи Ҳиндистоннинг Дҳар туманида титанозавр тухумларини топди. Бу ҳақда “New Science” портали ёзмоқда.
Титанозаврлар ёки зауроподлар узун бўйинли катта ўтхўр динозаврлардир. Улар Ер юзида юра давридан то бўр давригача (201-66 миллион йил аввал) яшаган.
Титанозаврлар қолдиқларининг аксарияти Жанубий Aмерикада топилган. Ҳиндистонда титанозаврларнинг суяклари ва тухумлари аввалроқ Нармада водийсидан топилган. Яқинда тадқиқотчилар Мадхья-Прадеш штатининг Дҳар туманида 92 та титанозавр наслларини топди.
Бу ерда жами 256 дона тухум бўлган. Олимлар тухумлар титанозаврларнинг ҳар хил турларига тегишли эканлигини аниқлаган. Шуниси эътиборга лойиқки, катта ёшли ҳайвонларнинг суяклари топилмаган.
Тупроқ таҳлиллари шуни кўрсатганки, бу ерда бундан 67-68 миллион йил олдин ҳовуз ёки кўл қирғоғи бўлган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, титанозаврлар бу жойдан фақат кўпайиш учун фойдаланган, лекин бошқа жойда яшаган. Бундан ташқари, суяклар чуқурроқ тупроқ қатламларида сақланиб қолган бўлиши мумкин.
Қайд этилишича, тухумлар турли шакл ва ўлчамларда. Улардан баъзилари бутун, баъзилари синган ёки шакли ўзгартирилган. Келгуси ойларда олимлар титанозавр тишларини ва эмбрионларини топиш учун изланиш олиб бормоқчи.
Янгиликлар лентаси
0