https://sputniknews.uz/20230126/bishkekda-qirgiziston-ozbekiston-biznes-forumi-boshlandi-31717565.html
Бишкекда Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес-форуми бошланди
Бишкекда Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес-форуми бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Форум доирасида тахминан 100 миллион долларлик ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган. 26.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-26T10:29+0500
2023-01-26T10:29+0500
2023-01-27T14:33+0500
бишкек
шавкат мирзиёев
шавкат мирзиёевнинг қирғизистонга давлат ташрифи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1a/31717625_0:202:1281:922_1920x0_80_0_0_f3f2d61863a37b6cda7a110eeb333b5b.jpg
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Бишкекда Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес-форуми бошланди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон хабар берди. Тадбир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатга давлат ташрифи арафасида бўлиб ўтмоқда.Форумда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров, Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов ва иқтисодиёт ва сармоя соҳасидаги бошқа давлат тузилмалари вакилларининг чиқишлари режалаштирилган.Қирғизистон расмийлари мамлакатнинг сармоявий салоҳияти ҳақида видеоролик тақдим этади ва Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси фаолияти ҳақида сўз юритишади.Тадбирнинг очилиш ва ҳужжатлар имзоланиш маросимидан сўнг “Иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари”, “Ишбилармон ҳамкорлик ва экспорт” мавзуларида ялпи мажлислар, шунингдек, “Минтақавий интеграция ва иқтисодий ривожланиш” мавзуларида давра суҳбати ўтказилади.Куннинг иккинчи ярмида B2B учрашувлари ва Қирғизистон-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.Маълумот учун, ўтган йилнинг 11 ойи давомида, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион доллардан ошди. Айни кўрсаткични 2 миллиард долларгача ошириш режалаштирилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/1a/31717625_0:82:1281:1042_1920x0_80_0_0_5db5c6e1195c4e998264e4021dd9c717.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бишкек, шавкат мирзиёев
Бишкекда Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес-форуми бошланди
10:29 26.01.2023 (янгиланди: 14:33 27.01.2023) Форум доирасида тахминан 100 миллион долларлик ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Бишкекда Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес-форуми бошланди. Бу ҳақда Sputnik Қирғизистон
хабар берди. Тадбир Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатга давлат ташрифи арафасида бўлиб ўтмоқда.
Форумда Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров, Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов ва иқтисодиёт ва сармоя соҳасидаги бошқа давлат тузилмалари вакилларининг чиқишлари режалаштирилган.
Қирғизистон расмийлари мамлакатнинг сармоявий салоҳияти ҳақида видеоролик тақдим этади ва Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси фаолияти ҳақида сўз юритишади.
Тахминан 100 миллион долларлик ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Тадбирнинг очилиш ва ҳужжатлар имзоланиш маросимидан сўнг “Иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари”, “Ишбилармон ҳамкорлик ва экспорт” мавзуларида ялпи мажлислар, шунингдек, “Минтақавий интеграция ва иқтисодий ривожланиш” мавзуларида давра суҳбати ўтказилади.
Куннинг иккинчи ярмида B2B учрашувлари ва Қирғизистон-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади.
Маълумот учун, ўтган йилнинг 11 ойи давомида, икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион доллардан ошди. Айни кўрсаткични 2 миллиард долларгача ошириш режалаштирилган.