https://sputniknews.uz/20230125/surxondaryo-viloyati--31699464.html
Сурхондарё вилоятининг бирданига 5 та туманида ҳоким ўзгарди
Сурхондарё вилоятининг бирданига 5 та туманида ҳоким ўзгарди
Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё вилоятининг Ангор, Термиз, Жарқўрғон, Музработ ва Шўрчи туманларига янги ҳокимлар тайинланди.
2023-01-25T14:42+0500
2023-01-25T14:42+0500
2023-01-25T14:42+0500
жамият
янги тайинлов
сурхондарё
ҳокимлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/681/38/6813880_0:20:3076:1750_1920x0_80_0_0_eb2e7ab6b63a378a66ff7c4cc77b71c3.jpg
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Ангор, Термиз, Жарқўрғон, Музработ ва Шўрчи туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.Ангор туманиХалқ депутатлари Ангор тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига Қосим Мардонов тасдиқланди. Шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шоҳжаҳон Абдуллаев вазифасидан озод этилди.Маълумот учун, Қосим Мардонов 1975 йил Термиз туманида туғилган. У 2007−2020 йилларда Молия бошқармаси, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда ўз фаолиятини олиб борган. 2020 йилдан буён эса Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.Термиз туманиХалқ депутатлари Термиз тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига Шуҳрат Назаров тасдиқланди. Шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шуҳратжон Ўринов вазифасидан озод этилди.Шуҳрат Назаров 1968 йил Шўрчи туманида туғилган. У 2008−2022 йилларда Солиқ органларида турли лавозимларда ишлаб келган. 2022 йилдан буён Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида ўз фаолиятини олиб бораётган эди.Жарқўрғон туманиХалқ депутатлари Жарқўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Элмурод Авазов туман ҳокими лавозимига тайинланди. Шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Баҳодир Ўрақов вазифасидан озод этилди.Элмурод Авазов 1988 йил Шеробод туманида туғилган. У 2012-2022 йилларда иқтисодиёт бошқармаси ва вилоят ҳокимлигида турли лавозимларда фаолият юритган.2022 йилдан буён Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Савдо ва хизматлар инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.Музработ туманиХалқ депутатлари Музработ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Абдурашид Исмаилов туман ҳокими лавозимига тайинланди.Абдурашид Исмаилов 1977 йил Бойсун туманида туғилган. У 1996—2022 йилларда ижтимоий таъминот, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида турли лавозимларда фаолият юритган. 2022 йилдан буён Музработ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.Шўрчи туманиХалқ депутатлари Шўрчи тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига Улуғбек Зокиров тасдиқланди. Шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Худойберганов вазифасидан озод этилди.Улуғбек Зокиров 1974 йил Сариосиё туманида туғилган. У 1997-2022 йилларда тижорат банклари, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қишлоқ қурилиш инвест, Марказий банк бошқармасида турли лавозимларда фаолият юритган. 2022 йилдан буён Республика Марказий банк департамент директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/681/38/6813880_178:0:2909:2048_1920x0_80_0_0_abe993f66a95f8e88c1550afd49472fd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сурхондарё вилояти туманлар ҳокимлар маълумот хабар янгилик тайинланди ўзгарди
сурхондарё вилояти туманлар ҳокимлар маълумот хабар янгилик тайинланди ўзгарди
Сурхондарё вилоятининг бирданига 5 та туманида ҳоким ўзгарди
Сурхондарё вилоятининг 5 та тумани ҳокимлари ўзгарди.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Сурхондарё вилоятининг Ангор, Термиз, Жарқўрғон, Музработ ва Шўрчи туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги
маълум қилди. Халқ депутатлари Ангор тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига Қосим Мардонов тасдиқланди. Шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шоҳжаҳон Абдуллаев вазифасидан озод этилди.
Маълумот учун, Қосим Мардонов 1975 йил Термиз туманида туғилган. У 2007−2020 йилларда Молия бошқармаси, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасида турли лавозимларда ўз фаолиятини олиб борган. 2020 йилдан буён эса Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Халқ депутатлари Термиз тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига Шуҳрат Назаров тасдиқланди. Шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шуҳратжон Ўринов вазифасидан озод этилди.
Шуҳрат Назаров 1968 йил Шўрчи туманида туғилган. У 2008−2022 йилларда Солиқ органларида турли лавозимларда ишлаб келган. 2022 йилдан буён Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимида ўз фаолиятини олиб бораётган эди.
Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Элмурод Авазов туман ҳокими лавозимига тайинланди. Шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Баҳодир Ўрақов вазифасидан озод этилди.
Элмурод Авазов 1988 йил Шеробод туманида туғилган. У 2012-2022 йилларда иқтисодиёт бошқармаси ва вилоят ҳокимлигида турли лавозимларда фаолият юритган.
2022 йилдан буён Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Савдо ва хизматлар инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Халқ депутатлари Музработ тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Абдурашид Исмаилов туман ҳокими лавозимига тайинланди.
Абдурашид Исмаилов 1977 йил Бойсун туманида туғилган. У 1996—2022 йилларда ижтимоий таъминот, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасида турли лавозимларда фаолият юритган. 2022 йилдан буён Музработ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Халқ депутатлари Шўрчи тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими лавозимига Улуғбек Зокиров тасдиқланди. Шу кунга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Худойберганов вазифасидан озод этилди.
Улуғбек Зокиров 1974 йил Сариосиё туманида туғилган. У 1997-2022 йилларда тижорат банклари, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қишлоқ қурилиш инвест, Марказий банк бошқармасида турли лавозимларда фаолият юритган. 2022 йилдан буён Республика Марказий банк департамент директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.