https://sputniknews.uz/20230125/ozbekiston-va-qirgiziston-ozaro-tovar-ayirboshlashni-2-milliard-dollarga-etkazmoqchi-31701727.html
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказмоқчи
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Икки мамлакат биргаликда тижорат автомобиллари ва енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни муҳокама қилмоқда. 25.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-25T15:38+0500
2023-01-25T15:38+0500
2023-01-25T15:44+0500
иқтисод
ўзбекистон
қирғизистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/19/31695606_0:0:1000:563_1920x0_80_0_0_968a8ffca4702842390e4cf62cf3fc57.jpg
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Бишкекда бу борадаги амалга ошириладиган қатор аниқ амалий чораларни муҳокама қилди.Ташриф давомида Қудратов Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бакит Торобоев ва иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев билан учрашди. Мулоқотда ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари томонлар диққат марказида бўлди.Ўзбекистон ва Қирғизистон ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказишга тайёргарлик кўриш ишлари кўриб чиқилди. Кимё ва тўқимачилик саноати, машинасозлик, фармацевтика, чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари, электротехника, шунингдек, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика ва туризм каби соҳалар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди.Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми изчил ортиб бораётгани таъкидланди. Сўнгги 6 йил ичида икки томонлама савдо 8 бараварга ошиб, 2022 йилда 1,3 миллиард долларга етган.Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев билан учрашувда тижорат автомобиллари ва енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, йигирув ва тўқимачилик корхоналарини қуриш ва кенгайтириш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.Тадбиркорларга тегишли шартнома ва битимлар тузишда кўмаклашиш бўйича келишувга эришилди.Томонлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида, яъни икки давлат ҳудудларида интенсив боғлар ва юқори технологияли иссиқхоналар барпо этишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга оширишга келишиб олдилар. Шу мақсадда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жойлари, шунингдек, икки давлат хусусий корхоналари орқали ташаббускорлар бир ҳафта муддатда белгиланади.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26-27 январь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистонда бўлади.
https://sputniknews.uz/20230119/qirgiziston-ozbekiston-orqali-otuvchi-yangi-savdo-yonalishi-ustida-ishlamoqda-31575454.html
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/19/31695606_71:0:959:666_1920x0_80_0_0_01076fa064025bc35d94f36a3fcde8a4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, қирғизистон
иқтисод, ўзбекистон, қирғизистон
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўзаро товар айирбошлашни 2 миллиард долларга етказмоқчи
15:38 25.01.2023 (янгиланди: 15:44 25.01.2023) Икки мамлакат биргаликда тижорат автомобиллари ва енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этишни муҳокама қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистон ва Қирғизистон яқин келажакда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Бишкекда бу борадаги амалга ошириладиган қатор аниқ амалий чораларни
муҳокама қилди. Ташриф давомида Қудратов Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Бакит Торобоев ва иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев билан учрашди. Мулоқотда ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари томонлар диққат марказида бўлди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказишга тайёргарлик кўриш ишлари кўриб чиқилди. Кимё ва тўқимачилик саноати, машинасозлик, фармацевтика, чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари, электротехника, шунингдек, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика ва туризм каби соҳалар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди.
Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми изчил ортиб бораётгани таъкидланди. Сўнгги 6 йил ичида икки томонлама савдо 8 бараварга ошиб, 2022 йилда 1,3 миллиард долларга етган.
“Яқин келажакда ушбу кўрсаткични 2 миллиард долларга етказиш бўйича қатор аниқ амалий чоралар кўришга тайёрлик билдирилди”, - дейилган хабарда.
Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазири Дониёр Амангелдиев билан учрашувда тижорат автомобиллари ва енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, йигирув ва тўқимачилик корхоналарини қуриш ва кенгайтириш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Тадбиркорларга тегишли шартнома ва битимлар тузишда кўмаклашиш бўйича келишувга эришилди.
Томонлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида, яъни икки давлат ҳудудларида интенсив боғлар ва юқори технологияли иссиқхоналар барпо этишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга оширишга келишиб олдилар. Шу мақсадда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жойлари, шунингдек, икки давлат хусусий корхоналари орқали ташаббускорлар бир ҳафта муддатда белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26-27 январь кунлари давлат ташрифи билан
Қирғизистонда бўлади.