Ўтган йилда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушди – президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2023
Oбуна бўлиш
2023 йилда 5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш зарурлиги айтилди.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. 2022 йилда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича ўтказилаётган йиғилишда маълум қилди.
Президент камбағалликни қисқартириш миллий сиёсат даражасига олиб чиқилганини таъкидлади.

Натижада ўтган йилнинг ўзида камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушгани, бунда ҳоким ёрдамчилари 1 миллион нафар аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашгани, даромадли иш билан банд қилгани муҳим омил бўлгани қайд этилди.

Таъкидланишича, шу даврда 200 мингга яқин тадбиркорлик субъекти ташкил қилинган, 10 мингта корхона фаолияти кенгайтирилган, 11 мингта корхона қуввати тикланган. Бу ишларни 2023 йилда давом эттириш, бандликни таъминлаш бўйича барча тармоқ ва ҳудуд раҳбарларига аниқ топшириқлар берилган.
Йиғилишда 2023 йилда 5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш, шу жумладан 2 миллионта доимий иш ўринларини яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Янгиликлар лентаси
0