Оилавий тадбиркорликка молиявий кўмак кўлами кенгайтирилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2023
Oбуна бўлиш
Аввал оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит олиб, яхши натижа кўрсатган тадбиркорлар бу дастурлар доирасида яна имтиёзли кредитлар олиши мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Ўзбекистонда оилавий тадбиркорликни янада рағбатлантириш мақсадида молиявий кўмак кўлами кенгайтирилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда кичик бизнесни ривожлантиришга қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилди.
Жумладан, 2023 йилда:
тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш учун кредит миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади;
деҳқон хўжаликларига гаровсиз кредит миқдори 50 миллион сўмгача оширилади (амалда 33 миллион сўм);
аввал оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит олиб, яхши натижа кўрсатган тадбиркорлар ушбу дастурлар доирасида яна имтиёзли кредитлар олиши мумкин бўлади (ҳозир фақат бир марта олиш мумкин);
кредитларнинг бир қисмини пластик картага олишга рухсат берилади.
2023 йилда оилавий тадбиркорлик дастурига 12 триллион сўм берилади (2022 йилда – қарийб 10 триллион сўм).
Президент яқинда имзолаган қарорга кўра, оилавий тадбиркорликка қўшимча 300 миллион доллар ажратилади.
Йиғилишда илгари ажратилган кредитларнинг қайтарилиши масаласига тўхталиб ўтилди.
"Ҳокимлар бу маблағларни қайтаришни ўйламаса, оилавий тадбиркорлик қаердан бўлади? Ахир бу пуллар қайтса, яна туманнинг ўзига берилади-ку!", - деди президент.
Мутасаддиларга ушбу масалани қатъий назоратга олиш топширилди. Шунингдек, бандлик вазирига янги вазирликка бюджетдан ажратилган 1,5 триллион сўмни аввало энг оғир маҳаллаларда камбағалликни қисқартиришга йўналтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Ўтган йилда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушди – президент
Бош вазир ўринбосарига, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига вилоят ҳокимликлари билан бирга жалб қилинган 135 миллион долларлик кредит линияси бўйича оғир маҳаллалар кесимида тадбиркорлик лойиҳалари пакетини шакллантириб, ушбу маҳаллаларда камида 50 минг аҳолини банд қилиш вазифаси қўйилди.

Мавзуга оид:

Ўтган йилда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушди – президент
Кичик тадбиркорларга бир қатор молиявий ёрдам кўрсатилади
Янгиликлар лентаси
0