ЖССТ: Дунёда икки ойдан буён CОVID-19дан ўлим кўрсаткичлари ортмоқда

© Sputnik / Maksim Blinov / Медиабанкка ўтишМедицинский работник возле автомобиля скорой помощи на территории городской клинической больницы №40 в Коммунарке
Медицинский работник возле автомобиля скорой помощи на территории городской клинической больницы №40 в Коммунарке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.01.2023
Oбуна бўлиш
Икки ойда COVID-19 оқибатида 170 минг нафардан ортиқ киши вафот этди.
ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. 2022 йилнинг декабрь ойидан буён дунёда коронавирус қурбонлари сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус маълум қилди.

“Қарийб икки ойдирки, COVID-19 оқибатида ҳафталик ўлим кўрсаткичлари муттасил ўсмоқда. Бу даврда касаллик Ер юзи бўйича 170 минг нафардан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетди ва бу фақат бизга маълум рақамлар. Реал статистика эса бундан ҳам юқори бўлиши мумкин”, - дейди ЖССТ раҳбари.

Унинг қайд этишича, ушбу ҳафта CОVID-19 бўйича фавқулодда қўмитанинг мажлисида коронавирус пандемиясини бекор қилиш ёки узайтириш масаласи муҳокама қилинади.

“Ҳозирги вазият бундан уч йил аввалги эпидемиологик ҳолатга нисбатан яхшироқ бўлса-да, аммо жамоавий иммунитет ҳали етарли даражада эмас”, - дейди Гебрейесус.

Унинг сўзларига кўра, кўп аҳоли қатлами ҳануз бустер доза билан эмланмаган. Бу эса хавотирланиш учун асосли далил.
Янгиликлар лентаси
0