Украина мағлубияти муқаррарлигини тан олиши керак – Хитой ОАВ

© © AP Photo / LibkosСолдат ВСУ восле французской самоходной гаубицы CAESAR под Авдееевкой
Солдат ВСУ восле французской самоходной гаубицы  CAESAR под Авдееевкой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2023
Oбуна бўлиш
Кузатувчининг қайд этишича, Россия катта устунликка эга бўлган бир пайтда Украина ютқазиш ёқасида.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Украина AҚШ ва Европага тўлиқ қарамлиги туфайли мағлубияти муқаррарлигини тан олиши керак, дейилади Хитойнинг “Sina” портали мақоласида.

“Россия ҳарбий-саноат комплекси салоҳиятини ошириш имкониятига эга, бу унинг Украина билан узоқ муддатли можарога дош бериш қобилиятини англатади. Ғарб давлатлари Россия армияси қурол ва ўқ-дорилар тақчиллигига дуч келишига умид қилмаслиги керак, чунки бу шунчаки имконсиз. Қўшма Штатлар ва Европа ўз муваффақиятсизликларини тан олмагунча қайта-қайта ўзларидан ҳафсаласи пир бўлишига тўғри келади”, - дейди мақола муаллифи.

Кузатувчининг қайд этишича, Россия катта устунликка эга бўлган бир пайтда Украина ютқазиш ёқасида. Муаллифнинг хулоса қилишича, бундай ҳолат Украина “дунё харитасидан бутунлай йўқ бўлиб кетиши” мумкинлигидан далолат беради.
Украина деярли барча НAТО ва совет қуролларини ишлатиб бўлди – “Aхмат” қўмондони
Россия 2022 йил 24 февралидан буён Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Владимир Путин унинг вазифасини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Унинг сўзларига кўра, операциядан асосий мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Янгиликлар лентаси
0