Тошкентда ИҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда

© Sputnik/Рамиз БахтияровСМИД ОЭС в Ташкенте
СМИД ОЭС в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2023
Oбуна бўлиш
Тадбирда ташкилотга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий бошчилигидаги делегациялар иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Бугун Тошкентда Ўзбекистон раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Ўзбекистоннинг ИҲТга раислиги доирасида ўтказилаётган тадбирда ташкилотга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, ИҲТ бош котиби Хусрав Нозирий бошчилигидаги делегациялар иштирок этмоқда.
ИҲТ минтақавий кўп томонлама тузилма. Минтақа мамлакатлари ўртасидаги яқин савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида 1985 йилда ташкил этилган.
Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Ўзбекистон ИҲТга 1992 йилда қўшилган.
Янгиликлар лентаси
0