https://sputniknews.uz/20230124/tadbirkorlar-xiyobonlari-paydo-boladi-31673386.html
“Тадбиркорлар хиёбонлари” пайдо бўлади
“Тадбиркорлар хиёбонлари” пайдо бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Ташкил этилаётган хиёбонларда тадбиркорлар, банк вакиллари, инвесторларнинг бизнес лойиҳаларини муҳокама қилиш ҳамда "B2B" тадбирлари ва "коворкинг" фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратилади, Wi-Fi зоналар ташкил қилинади.
2023-01-24T19:40+0500
2023-01-24T19:40+0500
2023-01-24T19:40+0500
жамият
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0b/14950868_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_bc8bb1987255d1b9f8b8aa01f7dc865e.jpg
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудларида “Тадбиркорлар хиёбонлари” ташкил этилади. Бу президент 23 январь куни имзолаган “Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда назарда тутилган.Хиёбонлар тадбиркорлик субъектлари томонидан Савдо-саноат палатасига тўланган аъзолик бадаллари, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари ҳамда маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан барпо этилади.Ташкил этилаётган хиёбонларда тадбиркорлар, банк вакиллари, инвесторларнинг бизнес лойиҳаларини муҳокама қилиш ҳамда "B2B" тадбирлари ва "коворкинг" фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратилади, Wi-Fi зоналар ташкил қилинади.Фаол тадбиркорларнинг эришган натижаларини намойиш этиш мақсадида йил давомида кўргазмалар ўтказиб борилади.Хиёбонлардаги бино-иншоотлар палатанинг ҳудудий бошқармалари балансига ўтказиб берилади.Бизнесни текширишларни рўйхатга олиш электрон юритиладиПалата Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2 ой муддатда ҳудудларда бўш турган, самарасиз ишлатилаётган давлат кўчмас мулк объектлари негизида республика ҳудудларида хиёбонлар ташкил қилиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиши лозим.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/0b/14950868_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_a94d90c03931ea59f8d213001945f35d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тадбиркорлар хиёбонлари
“Тадбиркорлар хиёбонлари” пайдо бўлади
Хиёбонларда тадбиркорлар, банк вакиллари, инвесторларнинг бизнес лойиҳаларини муҳокама қилиш ва "коворкинг" фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратилади.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудларида “Тадбиркорлар хиёбонлари” ташкил этилади. Бу президент 23 январь куни имзолаган “Савдо-саноат палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорда
назарда тутилган. Хиёбонлар тадбиркорлик субъектлари томонидан Савдо-саноат палатасига тўланган аъзолик бадаллари, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари ҳамда маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан барпо этилади.
Ташкил этилаётган хиёбонларда тадбиркорлар, банк вакиллари, инвесторларнинг бизнес лойиҳаларини муҳокама қилиш ҳамда "B2B" тадбирлари ва "коворкинг" фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратилади, Wi-Fi зоналар ташкил қилинади.
Фаол тадбиркорларнинг эришган натижаларини намойиш этиш мақсадида йил давомида кўргазмалар ўтказиб борилади.
Хиёбонлардаги бино-иншоотлар палатанинг ҳудудий бошқармалари балансига ўтказиб берилади.
Палата Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2 ой муддатда ҳудудларда бўш турган, самарасиз ишлатилаётган давлат кўчмас мулк объектлари негизида республика ҳудудларида хиёбонлар ташкил қилиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиши лозим.