Ўзбекистон Саудия Арабистони билан божхона ишларида ҳамкорлик қилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаФлаги Узбекистана и Саудовской Аравии
Флаги Узбекистана и Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2023
Oбуна бўлиш
Мазкур битим 2022 йил 17 август куни Жидда шаҳрида имзоланган.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон Саудия Арабистони подшоҳлиги билан божхона ишларида ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон президенти қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони подшоҳлиги ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги битим тасдиқланди.
Мазкур битим 2022 йил 17 август куни Жидда шаҳрида имзоланган.
Таъкидланишича, божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
Янгиликлар лентаси
0