https://sputniknews.uz/20230124/jizzax-viloyati-31669037.html
Жиззах вилоятидаги хонадонда бўри сақланаётгани аниқланди
Жиззах вилоятидаги хонадонда бўри сақланаётгани аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Фуқаро ноқонуний тарзда сақланган бўри учун 3 млн сўм жарима тўлайди. 24.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-24T15:59+0500
2023-01-24T15:59+0500
2023-01-24T15:59+0500
жамият
жиззах
табиат ресурслари вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/04/28798225_0:281:3084:2016_1920x0_80_0_0_c5081371b0a3fea32d97a6c1ff49b8f1.jpg
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро ўз хонадонида бўри сақлаб келгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар берди.Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида ўтказиладиган кўпкари учун Зомин қўриқхонасидан бўри олиб келингани юзасидан хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича олиб борилган ўрганишлар давомида Зомин тумани "Туркман" МФЙда яшовчи фуқаро ўз хонадонида бўрини ноқонуний тарзда тутқунликда сақлаб келаётганлиги аниқланган.Бу билан фуқаро "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунининг 4, 32, 33-моддаларининг талабларини бузган. Бўрини табиат қўйнига қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/04/28798225_188:0:2919:2048_1920x0_80_0_0_0b67d54c5aec5f0680d6cb0c3a9d61fb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, жиззах, табиат ресурслари вазирлиги
жамият, жиззах, табиат ресурслари вазирлиги
Жиззах вилоятидаги хонадонда бўри сақланаётгани аниқланди
Фуқаро ноқонуний тарзда сақланган бўри учун 3 млн сўм жарима тўлайди.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро ўз хонадонида бўри сақлаб келгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
хабар берди. Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида ўтказиладиган кўпкари учун Зомин қўриқхонасидан бўри олиб келингани юзасидан хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат бўйича олиб борилган ўрганишлар давомида Зомин тумани "Туркман" МФЙда яшовчи фуқаро ўз хонадонида бўрини ноқонуний тарзда тутқунликда сақлаб келаётганлиги аниқланган.
Бу билан фуқаро "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунининг 4, 32, 33-моддаларининг талабларини бузган.
"Шундан келиб чиқиб, фуқарога Ўзбекистон МЖтКнинг 90-моддаси, 1-бандига асосан БҲМнинг 10 баравари, яъни 3 млн сўм миқдорида жарима белгиланди", - дейилади хабарда.
Бўрини табиат қўйнига қайтариш чоралари кўрилмоқда.