Хорижий дипломни нострификация қилиш учун ўтказиладиган имтиҳонлар қолдирилди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишСоискатель заполняет анкету
Соискатель заполняет анкету - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2023
Oбуна бўлиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги синов тестларини ўтказиш бўйича тегишли вазифа ва функциялар ижросига киришганидан сўнг имтиҳонлар муддати маълум қилинади.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш жараёни бўйича синов тестлари номаълум муддатларга қолдирилди. Бу ҳақда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, январь ҳамда февраль ойларида хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун “Мутахассислик фанлари” бўйича синов тестлари ўтказилиши лозим эди.
Президентнинг ПФ-269-сонли фармонига мувофиқ 1 январдан бошлаб Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясининг вазифа ва функциялари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланган ҳолда тугатилмоқда.
Шундан келиб чиққан ҳолда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олишга оид вазифа ва функциялар ижросига киришилганидан сўнг режалаштирилган синов тестлари бўлиб ўтадиган кунлар эълон қилинади.
Маълумот учун, хорижда олинган ҳар қандай диплом Ўзбекистонда тан олиниши учун нострификация қилиниши керак. Фақат ҳукуматлараро шартномалар асосида ташкил этилган ОТМларнинг дипломи бундан мустасно (Вестминстр, МДИС, Турин, Инха ва ҳ.к.).
Хорижий таълим тўғрисидаги ҳужжат нострификация гувоҳномаси билан биргаликда тақдим этилганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний кучга эга бўлади.
Янгиликлар лентаси
0