https://sputniknews.uz/20230124/harakatlarimizni-birlashtirish-muhim--saidov--31664931.html
Ҳаракатларимизни бирлаштириш муҳим – Саидов
Ҳаракатларимизни бирлаштириш муҳим – Саидов
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади.
2023-01-24T11:51+0500
2023-01-24T11:51+0500
2023-01-24T11:57+0500
сиёсат
ўзбекистон
тошкент
иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (иҳт)
бахтиёр саидов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/18/31662598_0:68:1280:788_1920x0_80_0_0_418a16062e9bd8624ff56aba1acb078d.jpg
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади. У ўз нутқида ташкилотнинг ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича катта салоҳиятини таъкидлади, деб хабар беради Sputnik мухбири.Унинг сўзларига кўра, ҳозирги мураккаб шароитда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар алоҳида аҳамиятга эга ва бу галги учрашувда барча давлатларнинг иштирок этиши давлатларнинг бундай ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини кўрсатади.ИҲТ минтақавий кўп томонлама тузилма. Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Ўзбекистон ИҲТга 1992 йилда қўшилган.Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда Ўзбекистон раислигида ИҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/18/31662598_70:0:1210:855_1920x0_80_0_0_83abc1627e411989dc28122665dbe2b7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бахтиёр саидов иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти иҳт
бахтиёр саидов иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти иҳт
Ҳаракатларимизни бирлаштириш муҳим – Саидов
11:51 24.01.2023 (янгиланди: 11:57 24.01.2023) Бахтиёр Саидовнинг сўзларига кўра, ҳозирги мураккаб шароитда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар алоҳида аҳамиятга эга.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади. У ўз нутқида ташкилотнинг ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича катта салоҳиятини таъкидлади, деб хабар беради
Sputnik мухбири.
“Ташкилотимиз савдо, транспорт инфратузилмаси, саноат кооперацияси, туризмни ривожлантириш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун зарур салоҳиятга эга”, - дейди Бахтиёр Саидов.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги мураккаб шароитда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар алоҳида аҳамиятга эга ва бу галги учрашувда барча давлатларнинг иштирок этиши давлатларнинг бундай ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини кўрсатади.
“Глобал кескинлик ва ресурслар, инвестициялар, технологиялар ва ташқи бозорларга чиқиш учун кучайиб бораётган рақобат шароитида саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш айниқса муҳимдир. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо барча давлатларнинг юқори даражадаги вакиллик даражаси ушбу соҳага эътибор кучайиб бораётганидан, ташкилотимиз доирасида яқин ҳамкорлик ва унинг салоҳияти ортиб бораётганидан далолат беради”, - деди дипломат.
ИҲТ минтақавий кўп томонлама тузилма. Бугунги кунда ташкилотга Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистон аъзо. Ўзбекистон ИҲТга 1992 йилда қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда Ўзбекистон раислигида ИҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси
бўлиб ўтмоқда.