https://sputniknews.uz/20230124/dunyo-putindan-minnatdor-bolishi-kerak--amerika-razvedkachisi-31662373.html
Дунё Путиндан миннатдор бўлиши керак – Америка разведкачиси
Дунё Путиндан миннатдор бўлиши керак – Америка разведкачиси
Sputnik Ўзбекистон
Бутун дунё Россия президенти Владимир Путиндан Ғарбнинг провокацияларига муносиб жавоб бергани учун миннатдор бўлиши керак, дейди АҚШ денгиз пиёдалари разведкасининг нафақадаги офицери Скотт Риттер.
2023-01-24T12:43+0500
2023-01-24T12:43+0500
2023-04-05T18:43+0500
дунёда
владимир путин
ақш
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/14/30886176_0:13:3071:1740_1920x0_80_0_0_92684c2a99f21713b4d1d3bfddd05724.jpg
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Бутун дунё Россия президенти Владимир Путиндан Ғарбнинг провокацияларига муносиб жавоб бергани учун миннатдор бўлиши керак, дейди АҚШ денгиз пиёдалари разведкасининг нафақадаги офицери Скотт Риттер.Унинг сўзларига кўра, Россия стратегияси АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳаракатларига мувозанатли муносабатда бўлишдан иборат. Разведкачининг сўзларига кўра, Америка Россия ўрнида “Германия ва Польшанинг транспорт хабларини аллақачон бомбардимон қила бошлаган бўларди”. Шунингдек, у Россия билан виртуал тўғридан-тўғри уруш олиб бораётган Ғарб ўта “масъулиятсиз ва провокацион” ҳаракат қилиб, у ёки бу тарзда ютқазишини таъкидлади.Россия 24 февралдан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Шу фонда Қўшма Штатлар ва унинг НAТО бўйлаб иттифоқчилари Киев режимига қурол беришда давом этмоқда. Шунга қарамай, баъзи Ғарб сиёсатчилари Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаш НAТО мамлакатлари хавфсизлигига путур етказишини бир неча бор таъкидлаган: кўплаб давлатлар аллақачон артиллерия ўқ-дорилари тақчиллигига дуч келган. Ўз навбатида, Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини бир неча бор таъкидлаган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/14/30886176_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_08a65aa2109aca6dcd82e7bcc50d5027.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
путин миннатдор разведкачи ақш россия ғарб
путин миннатдор разведкачи ақш россия ғарб
Дунё Путиндан миннатдор бўлиши керак – Америка разведкачиси
12:43 24.01.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Разведкачининг сўзларига кўра, Россия стратегияси АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳаракатларига мувозанатли муносабатда бўлишдан иборат.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Бутун дунё Россия президенти Владимир Путиндан Ғарбнинг провокацияларига муносиб жавоб бергани учун миннатдор бўлиши керак, дейди АҚШ денгиз пиёдалари разведкасининг нафақадаги офицери Скотт Риттер.
“Россияда Ғарбнинг бу жирканч провокацияларига муносиб жавоб берадиган Владимир Путин тимсолидаги етук раҳбар борлигидан дунё миннатдор бўлиши керак”, - деди Риттер.
Унинг сўзларига кўра, Россия стратегияси АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳаракатларига мувозанатли муносабатда бўлишдан иборат. Разведкачининг сўзларига кўра, Америка Россия ўрнида “Германия ва Польшанинг транспорт хабларини аллақачон бомбардимон қила бошлаган бўларди”. Шунингдек, у Россия билан виртуал тўғридан-тўғри уруш олиб бораётган Ғарб ўта “масъулиятсиз ва провокацион” ҳаракат қилиб, у ёки бу тарзда ютқазишини таъкидлади.
“Бу можарода Украина қон, НАТО қурол беради”, - деди собиқ разведкачи.
Россия 24 февралдан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Шу фонда Қўшма Штатлар ва унинг НAТО бўйлаб иттифоқчилари Киев режимига қурол беришда давом этмоқда. Шунга қарамай, баъзи Ғарб сиёсатчилари Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлаш НAТО мамлакатлари хавфсизлигига путур етказишини бир неча бор таъкидлаган: кўплаб давлатлар аллақачон артиллерия ўқ-дорилари тақчиллигига дуч келган. Ўз навбатида, Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини бир неча бор таъкидлаган.