"Азимут" авиакомпанияси Минеральние Водидан Самарқандга парвозларни йўлга қўйди

© Sputnik / Сергей Пивоваров / Медиабанкка ўтишСамолет авиакомпании "Азимут"
Самолет авиакомпании Азимут - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.01.2023
Oбуна бўлиш
Минеральние Води — Самарқанд йўналишидаги мунтазам рейслар ҳар душанба куни амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 24 янв — Sputnik. Россиянинг "Азимут" авиакомпанияси Минеральние Води - Самарқанд йўналишида парвозларни йўлга қўйди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" хабар берди.
Минеральние Водидан учган самолёти 23 январь куни маҳаллий вақт билан соат 04:26 да Самарқанд халқаро аэропортига қўнган.
Минеральние Води — Самарқанд — Минеральние Води йўналиши бўйича мунтазам рейслар "Sukhoi Superjet 100" самолётида ҳафтада бир марта — душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, “Азимут” авиакомпанияси Минеральние Води шаҳридан Тошкент, Қарши, Навоий, Урганч, Бухоро халқаро аэропортларига мунтазам рейсларни ҳамда Фарғона ва Наманганга чартер рейсларини амалга оширади. Бундан ташқари, авиаташувчи Тошкент ва Самарқандни мунтазам қатновлар орқали Москва билан боғлайди.
Янгиликлар лентаси
0