https://sputniknews.uz/20230123/vengriya-31650810.html
Венгрия ЕИнинг Россияга қарши ядро соҳасидаги санкцияларини қўлламаслигини маълум қилди
Венгрия ЕИнинг Россияга қарши ядро соҳасидаги санкцияларини қўлламаслигини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Венгрия ТИВ раҳбари Россия билан ядро соҳасидаги ҳамкорлик чеклаш мамлакат учун катта зарар етказиши ва унинг энергетика хавфсизлигига путур етказиши... 23.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-23T19:31+0500
2023-01-23T19:31+0500
2023-04-05T18:43+0500
дунёда
венгрия
европа иттифоқи
санкциялар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/17/31650078_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_681a83ad8f141889ac3243a55f61c6f5.jpg
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Венгрия Европа Иттифоқининг Россия билан ядро соҳасидаги ҳамкорликни чекловчи санкцияларини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто маълум қилди.Вазирнинг маълум қилишича, Россия билан ядро соҳасидаги ҳамкорлик чеклаш Венгрия учун катта зарар етказиши ва унинг энергетика хавфсизлигига путур етказиши мумкин бўларди.“Мен ядро энергияси Венгрияни электр билан таъминлаш учун зарурлигини аниқ қилиб тушунтирдим”, - деди Венгрия ТИВ раҳбари.У Россия ядро ёқилғисидан фойдаланувчи “Пакш” АЭС мамлакатдаги электр энергиясининг ярмини ишлаб чиқаришни таъминлашини эслатди.Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубль қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошди.Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.Мавзуга оид:
венгрия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/17/31650078_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_e6e988607d2c3c6f61c613bfff50b182.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, венгрия, европа иттифоқи, санкциялар, россия
дунёда, венгрия, европа иттифоқи, санкциялар, россия
Венгрия ЕИнинг Россияга қарши ядро соҳасидаги санкцияларини қўлламаслигини маълум қилди
19:31 23.01.2023 (янгиланди: 18:43 05.04.2023) Венгрия ТИВ раҳбари Россия билан ядро соҳасидаги ҳамкорлик чеклаш мамлакат учун катта зарар етказиши ва унинг энергетика хавфсизлигига путур етказиши мумкинлигини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Венгрия Европа Иттифоқининг Россия билан ядро соҳасидаги ҳамкорликни чекловчи санкцияларини қўллаб-қувватламайди. Бу ҳақда Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто маълум қилди.
“Венгрия Россия билан ядро ҳамкорликни бирор бир тарзда чекловчи ҳар қандай санкция чораларини қўллаб-қувватламайди”, - деди у журналистлар билан суҳбатда. Унинг сўзларидан РИА Новости
иқтибос келтирган.Вазирнинг маълум қилишича, Россия билан ядро соҳасидаги ҳамкорлик чеклаш Венгрия учун катта зарар етказиши ва унинг энергетика хавфсизлигига путур етказиши мумкин бўларди.
“Мен ядро энергияси Венгрияни электр билан таъминлаш учун зарурлигини аниқ қилиб тушунтирдим”, - деди Венгрия ТИВ раҳбари.
У Россия ядро ёқилғисидан фойдаланувчи “Пакш” АЭС мамлакатдаги электр энергиясининг ярмини ишлаб чиқаришни таъминлашини эслатди.
Эслатиб ўтамиз, Украинада махсус операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Россия экспорти соҳаси, банк ва бошқа соҳаларига нисбатан кескин санкциялар жорий этилди. Лекин ўтган вақт давомида улар кетилган натижага олиб келмади, рубль қуламади, Россия иқтисодиёти барбод бўлмади. Европа ва АҚШда эса санкциялар оқибатида электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошди.
Россия президенти Владимир Путин Россияни жиловлаш ва заифлаштириш сиёсати Ғарбнинг узоқ муддатли стратегияси эканлигини ва чекловлар бутун дунё иқтисодиётига жиддий зарба берганини айтди. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - дунёда миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.