Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Путин ЕОИИни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини санади

© Sputnik / Сергей Гунеев22 декабря 2022. Президент РФ Владимир Путин на заседании Государственного Совета по вопросам реализации молодёжной политики в современных условиях.
22 декабря 2022. Президент РФ Владимир Путин на заседании Государственного Совета по вопросам реализации молодёжной политики в современных условиях.
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2023
Oбуна бўлиш
Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларнинг технологик салоҳиятини ривожлантириш ҳамкорликдаги ишларнинг энг муҳим стратегик устувор йўналишларидан бири бўлиши керак, дейди Путин.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) учун устувор вазифалардан бири технологик салоҳиятни ривожлантириш ва бу соҳада ҳақиқий мустақиллик бўлиши керак, дейди Россия президенти Владимир Путин ЕОИИга аъзо давлатлар раҳбарларига йўллаган мурожаатида.

“Шубҳасиз, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларнинг технологик салоҳиятини ривожлантириш, бу соҳада чинакам мустақиллик ва ўзини-ўзи таъминлашга эришиш ҳамкорликдаги ишларнинг энг муҳим стратегик устувор йўналишларидан бири бўлиши керак. Иқтисодиётнинг автомобилсозлик ва кимё саноати, транспорт машинасозлиги, микроэлектроника, самолётсозлик, кемасозлик, фармацевтика, рақамли экотизимлар, муқобил энергия, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, биотехнология ва уруғчилик каби етакчи тармоқларида илғор илмий-техникавий ечимларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишда кучларни бирлаштиришни таклиф этамиз”, - деган Россия президенти.

Иттифоқ 2014 йилда Россия, Беларусь ва Қозоғистон ўртасида тузилган шартнома асосида ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Бу иттифоққа 2015 йилда Арманистон ва Қирғизистон аъзо бўлган, Молдова ва Куба кузатувчи мақомига эга. Ўзбекистон 2020 йил декабрь ойида ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини олган эди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ЕОИИга аъзо мамлакатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони сезиларли даражада ошди. Уларнинг сони 4,5 мингга етди.
ЕОИИнинг мақсади — аъзо давлатлар аҳолисининг турмуш даражасини юксалтириш борасида барқарор ривожланиш учун шароитлар яратиш, товарлар, хизматлар, капитал ва иш ресурсларининг ягона бозорини шакллантиришга ҳаракат қилиш, глобал иқтисодиёт шароитида миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ҳар томонлама модернизациялаш ва ўзаро кооперацияни ривожлантиришдан иборат.
Янгиликлар лентаси
0