https://sputniknews.uz/20230123/paxtaning-unumdor-va-kam-suv-talab-qiluvchi-navlari-mahalliylashtiriladi---prezident-31659723.html
Пахтанинг кам сув талаб қилувчи навлари маҳаллийлаштирилади - Мирзиёев
Пахтанинг кам сув талаб қилувчи навлари маҳаллийлаштирилади - Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
Минерал ўғитлар учун божхона солиғи имтиёзлари яна 3 йилга узайтирилади, ҚҚСни тўлашда пеняларга эга бўлган фермерлар ундирилмайди. 23.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-23T21:05+0500
2023-01-23T21:05+0500
2023-01-24T13:09+0500
иқтисод
шавкат мирзиёев
пахта
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/17/31658954_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_5b0759c316b8b47b0579760c35822a7f.jpg
ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 23 январь куни пахта етиштиришни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.Мажлисда пахтанинг янги навларини етиштириш ҳамда хорижий биржалардаги котировкалар чоп этиб борилиши қайд этилди. "Пахтачилик йўналишидаги илмий институтларни ишга солиб, чет элларда қўлланилаётган унумдор ва кам сув талаб қилувчи навларни маҳаллийлаштириш зарурлиги таъкидланди.Ундан ташқари, пахтачилик билан шуғулланувчи фермерларни қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам айтиб ўтилди. Хусусан, пахта майдонларини насос билан суғориш учун кетган электр энергияси харажатларининг 50 фоизи қоплаб бериш, минерал ўғитларга божхона имтиёзларини яна 3 йилга узайтириш ва ҚҚСни ўз вақтида тўламаган фермер хўжаликларига ҳисобланган пенялар, истисно тариқасида, ҳисобдан чиқарилиши белгиланди.Маълумот учун, Ўзбекистонда бугунги кунгача пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан соҳага 5 миллиард 300 миллион доллар инвестиция киритилган, уларга 3 миллиард доллар имтиёзли кредитлар ажратилган. Кластерлар томонидан 4 миллиард долларлик 265 та лойиҳа ишга туширилиб, 300 мингта янги иш ўрни яратилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/17/31658954_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_e2aa4acac66743729166a531c467a602.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, шавкат мирзиёев, пахта
иқтисод, шавкат мирзиёев, пахта
Пахтанинг кам сув талаб қилувчи навлари маҳаллийлаштирилади - Мирзиёев
21:05 23.01.2023 (янгиланди: 13:09 24.01.2023) Минерал ўғитлар учун божхона солиғи имтиёзлари яна 3 йилга узайтирилади, ҚҚСни тўлашда пеняларга эга бўлган фермерлар ундирилмайди.
ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 23 январь куни пахта етиштиришни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Мажлисда пахтанинг янги навларини етиштириш ҳамда хорижий биржалардаги котировкалар чоп этиб борилиши қайд этилди.
"Пахтачилик йўналишидаги илмий институтларни ишга солиб, чет элларда қўлланилаётган унумдор ва кам сув талаб қилувчи навларни маҳаллийлаштириш зарурлиги таъкидланди.
"Фючерс шартномаларини солиқ органларининг электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг “Агроплатформа” ахборот тизимига интеграция қилиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, энди Нью-Йорк биржасининг ўртача ойлик фючерс котировкалари таҳлили Қишлоқ хўжалиги вазирлиги веб-сайтида эълон қилиб борилади", - дейилади хабарда.
Ундан ташқари, пахтачилик билан шуғулланувчи фермерларни қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам айтиб ўтилди.
Хусусан, пахта майдонларини насос билан суғориш учун кетган электр энергияси харажатларининг 50 фоизи қоплаб бериш, минерал ўғитларга божхона имтиёзларини яна 3 йилга узайтириш ва ҚҚСни ўз вақтида тўламаган фермер хўжаликларига ҳисобланган пенялар, истисно тариқасида, ҳисобдан чиқарилиши белгиланди.
Маълумот учун, Ўзбекистонда бугунги кунгача пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан соҳага 5 миллиард 300 миллион доллар инвестиция киритилган, уларга 3 миллиард доллар имтиёзли кредитлар ажратилган. Кластерлар томонидан 4 миллиард долларлик 265 та лойиҳа ишга туширилиб, 300 мингта янги иш ўрни яратилган.