Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тикламоқчи

CC0 / Unsplash / Raul Petri / Лампочка
Лампочка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2023
Oбуна бўлиш
14 январдан Ўзбекистон Aфғонистонга электр энергиясини етказиб беришни вақтинчалик тўхтатган эди.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. 25 январдан бошлаб Ўзбекистон Aфғонистонга электр энергиясини етказиб беришни қайта тиклаши кутилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
14 январдан Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши оқибатида иссиқлик электр станцияларида ёқилғи таъминотида вужудга келган муаммолар туфайли Aфғонистонга электр энергиясини етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилган эди. Ушбу форс-мажор ҳолати ҳақида Aфғонистон энергетика ташкилоти огоҳлантирилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва ички истеъмолга мўлжалланган электр энергияси экспортга йўналтирмайди.
Ҳукуматлараро келишувга мувофиқ амалга ошириладиган электр энергияси импорт амалиётининг бир қисми Aфғонистонга экспорт қилинади.
Янгиликлар лентаси
0