ЛХРда 300 кг портловчи модда бўлган махфий жой аниқланди – видео

Oбуна бўлиш
Ўқ-дори ва портловчи модда сақланган махфий жой Кременский туманининг Кудряшовка аҳоли пунктида топилган.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Луганск халқ республикаси (ЛХР) хавфсизлик хизмати ходимлари озод қилинган ҳудуддаги махфий жойдан 300 килограммдан зиёд портлаши осон бўлган предметларни аниқлашди. Бу ҳақда РИА Новости манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, махфий жой Кременский туманининг Кудряшовка аҳоли пунктида топилган.
У ердан, хусусан, 5 та танк снаряди, 2 та парчаланадиган фугас снаряди ва 225 та Украинадаги ишлаб чиқарилган 4С20U динамик ҳимоя элементлари (портловчи модданинг умумий вазни 306 кг) мусодара қилинган.
“Тергов тадбирлари давомида аниқланган ўқ-дори ва портловчи моддаларни Украина фуқароси сақлаб келгани аниқланди. У махсус операция бошланган пайтда Украина Қуролли кучлари бўлинмаларидан бирида хизмат қилган”, - дейилган хабарда.
Ҳозир республика хавфсизлик хизмати ходимлари террорчилик актларининг олдини олишга қаратилган тадбирларни ўтказишни давом эттиришмоқда.
Аввалроқ ЛХР милицияси озод қилинган ҳудудлардаги бинолардан бирида 6 та 120 миллиметрли минадан ясалган қўлбола портловчи мосламани топгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0