Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Ғарб Россияни 1991 йилдаги чегараларга қайтаришни истайди - Лавров

© Пресс-служба МИД РФ / Медиабанкка ўтишВизит главы МИД РФ С. Лаврова в Египет
Визит главы МИД РФ С. Лаврова в Египет  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2023
Oбуна бўлиш
Украинада узоқ вақт давом этган рус тили ва рус маданиятини йўқ қилишга қаратилган гибрид уруш, энди ҳақиқий урушга айланди. Тинчлик музокараларини ўтказиш - Украина президенти фармони билан тақиқланган.
ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Ғарб Киевни Москва билан тинчлик музокаралари ўтказишдан тўхтатиб турибди, уларнинг фикрича Украина "кучли позиция" билан музокараларга киришиши керак ва уларнинг мақсади Россияни 1991 йилдаги чегараларга қайтариш, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Жанубий Африка республикасиаги ташрифи давомида.
Унинг сўзларига кўра, Европа дипломатлари раҳбари Жозеп Боррел, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг, Америка ва ЕИ маъмурияти кўпинча тинчлик борасида музокаралар олиб боришга ҳали эрта эканлигини айтишмоқда.
"Биз бу вазиятда кўпроқ жойни забт этишимиз ва кучли позициядан музокараларни бошлашимиз керак. Улар тўғридан-тўғри Россияни 1991 йилги чегараларига қайтариш кераклигини таъкидлашмоқда", - дейди Лавров.
Вазир айтишига кўра, Москва музокаралардан бош тортмаган, аммо АҚШ ва унинг иттифоқчилари тинчлик музокараларини қанча ортга суришса, бу зиддиятни ҳал қилиш шунчалик мушкул бўлади. Бундан ташқари, уларнинг Россия билан уруши аллақачон гибрид уруш эмас, дея қўшимча қилди у.
"Украинада содир бўлаётган воқеалар ҳақида гапирганда, биз Украинада узоқ вақт давом этган, рус тили, рус маданиятини йўқ қилишга қаратилган гибрид уруш энди ҳақиқий урушга айланди", - деди Лавров.
Ташқи ишлар вазири Украина президенти томонидан ўтган йилнинг сентябрь ойида Россия билан музокаралар олиб боришни қонун билан тақиқлаб қўйганини ҳам эсга олди. Бу Украина томонидан ҳар қандай расмий ёки бошқа воситачиларнинг музокара ўтказиш имкониятини йўққа чиқаради.
Эслатиб ўтамиз, Россия 2022 йил 24 февралидан буён бошлаб Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра унинг мақсади Киев режими томонидан 8 йил давомида геноцид ва таҳқирлашларга дучор бўлган аҳолини ҳимоя қилиш, Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган шароитлар яратишдир.
Янгиликлар лентаси
0