Ғарб компанияларининг аксарияти Россияни тарк этмаган - иқтисодчилар

© Sputnik / Владимир СергеевФлаги России, ЕС и Франции на набережной Ниццы.
Флаги России, ЕС и Франции на набережной Ниццы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2023
Oбуна бўлиш
Махсус операция бошланганидан сўнг Европа Иттифоқи ва G7 мамлакатлари фирмаларининг 9% дан камроғи Россия бозорини тарк этган.
ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Россия бозорида фаолият юритган Европа Иттифоқи ва G7 давлатлари корхоналарининг тўққиз фоиздан камроғи Россия бозорини тарк этган. Бу ҳақида швейцариялик иқтисодчилар маълум қилишди.
Санкт-Галлен университети профессори Саймон Эвенетт ва Лозаннадаги Халқаро менежментни ривожлантириш институти профессори Никколо Писани ўтказган тадқиқотларга натижасига кўра, кўплаб Ғарб фирмалари ҳукуматлар, оммавий ахборот воситалари ва нодавлат ташкилотлар томонидан Россияни тарк этиш талабларини бажаришдан бош тортган.
Украинада махсус ҳарбий операция бошланишидан олдин Россияда ЕИ ва ва G7 давлатларидан 2405 та компания ва уларнинг 1404 та шўъба корхоналари бизнес юритган. Ноябрь ойининг охирига келиб, ушбу корхоналардан 9 % дан ками ўз бизнесини қисман бўлса-да сотган.

Ҳисоботда айтилишига кўра, бугунги кунда Россияда фаолият юритаётган хорижий корхоналар орасида энг кўпи Германияга тегишли - 19,5%, иккинчи ўринда АҚШ - 12,4 % ва учинчи ўринда Япония - 7%.

Ғарб санкциялари

Россия Украинани демилитаризация ва денацификация
қилиш бўйича махсус операцияни эълон қилганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Чеклов чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган. Кўплаб брендлар Россиядан чиқиб кетишди. Россиянинг хориждаги активлари музлатилди.

Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.

Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўст бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0