Эрдоған Туркияда президент сайлови қачон ўтказилишини маълум қилди

© POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент Турции Реджеп Тайип Эрдоган во время встречи с президентом РФ Владимиром Путиным 19 июля 2022
Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган во время встречи с президентом РФ Владимиром Путиным 19 июля 2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2023
Oбуна бўлиш
Президент ва парламент сайловлари Туркияда 2023 йил 18 июнь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Туркияда президент сайлови 14 майга белгиланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған маълум қилди.

“Сиз 14 май куни бўлиб ўтадиган сайловда биринчи марта овоз берасиз”, - деди Эрдоған Бурсада ёшлар билан бўлган учрашувда.

Унинг сўзларига кўра, бу муддатидан олдинги сайловлар эмас, балки сайлов санасини олдинроққа кўчириш. Таъкидланишича, бу қарор мавсумий шароитлардан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган.

“Имтиҳонлар бор, қишлоқ хўжалиги ишлари бор. Шу муносабат билан шундай қарор қабул қилинди”, - деган Эрдоған.

Навбатдаги умумий сайловлар – президент ва парламент сайловлари Туркияда 2023 йил 18 июнь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.
“Hurriyet” газетаси аввалроқ манбаларга таяниб, Эрдоған сайлов санасини 14 майга белгилаш тўғрисидаги фармонни 10 март куни имзолаши мумкинлиги, чунки коалиция парламентида сайлов санасини кўчиришни маъқуллаш учун етарли овозлар бўлмаслиги ҳақида хабар берган эди.
Эрдоғаннинг ваколатлари фармондан 60 кун ўтиб парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайловлар ўтказиш учун етарли.
Янгиликлар лентаси
0