Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Биз Украинанинг фуқаролик инфратузилмасига зарба бермаяпмиз – Лавров

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишСергей Лавров, архивное фото
Сергей Лавров, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.01.2023
Oбуна бўлиш
Биз фуқаролик инфратузилмасига зарба бермаяпмиз ва бунинг учун кўплаб далиллар мавжуд, дейди Лавров.
ТОШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. Украинадаги фуқаролик инфратузилмасига етказилаётган зиён Киевнинг жиноий ҳаракатлари билан боғлиқ, Россия фуқаролик инфратузилмасига зарба бермаяпти, дейди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

“Биз фуқаролик инфратузилмасига зарба бермаяпмиз ва бунинг учун кўплаб далиллар мавжуд. Украинада фуқаролик инфратузилмасига зарар етказилиши бўйича содир бўлаётган ҳамма нарса кўп ойлардан буён турар-жойларда оғир қуроллар ва ҳаво ҳужумларидан мудофаа тизимларини мақсадли равишда жойлаштирадиган Киев режимининг жиноий ҳаракатлари билан боғлиқ”, - деди Лавров Жанубий Aфрика ташқи ишлар вазири Наледи Пандор билан музокаралар якунлари бўйича матбуот анжуманида.

Россия Қуролли кучларининг Украина инфратузилмасига ҳужумлари 10 октябрдан – Қрим кўпригида содир этилган терактдан икки кун ўтиб бошланди. Россия расмийларига кўра, терактнинг ортида Украина махсус хизматлари турибди. Зарбалар энергетика, мудофаа саноати, ҳарбий қўмондонлик ва алоқа объектларига берилмоқда.
24 февралдан бери Россия Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг мақсадини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Қуролли кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш вазифаси турибди.
Янгиликлар лентаси
0