“Uzbekistan Airways” 12 та “Airbus” самолётини харид қилишга оид шартнома имзолади

© Узбекистон хаво йуллариAirbus поставил первый A320neo для "Узбекистон хаво йуллари"
Airbus поставил первый A320neo для Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2023
Oбуна бўлиш
Ҳаво кемаларининг саккизтаси А320neo ва тўрттаси А321neo русумларига тегишли.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси “Airbus” авиасозлик компанияси билан A320neo оиласига мансуб 12 та самолёт харид қилиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Самолётларнинг саккизтаси А320neo ва тўрттаси А321neo русумларига тегишли. Янги ҳаво кемаларидан йўналишлар тармоғини янада кенгайтириш учун фойдаланиш режалаштирилмоқда.
“Airbus” билан имзоланган шартнома авиакомпания паркини модернизация қилиш стратегиямизнинг янги босқичи бўлиб, йўловчиларга энг замонавий ва қулай ҳаво кемаларини таклиф қилишни давом эттиришга имкон беради. Шу билан бирга, А320neo оиласининг ушбу ҳаво кемалари бизга Марказий Осиё минтақасидаги мавқеимизни янада яхшилашга ва минтақа ичида ҳам, ундан ташқарида ҳам парвозлар харитасини сезиларли даражада кенгайтиришга ёрдам беради”, – деди “UzAirways” бошқарув раиси Илҳом Маҳкамов.
Харид қилинаётган самолётлар ёнилғи тежамкорлигининг камида 20 фоизини таъминлайдиган янги авлод двигателлари ва энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланади.
Маълумот учун, ҳозир “Uzbekistan Airways” паркида “Airbus” компаниясининг 17 та самолёти мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0