https://sputniknews.uz/20230122/shaxmat-abdusattorov-va-sindorov-31627293.html
Шахмат: Абдусатторов ва Синдоров халқаро мусобақада навбатдаги ишончли ғалабага эришди
Шахмат: Абдусатторов ва Синдоров халқаро мусобақада навбатдаги ишончли ғалабага эришди
Sputnik Ўзбекистон
"Tata Steel Chess 2023" турнирининг 7-тури доирасида ўзбекистонлик шахматчилар ғалаба қозониб, мавқеларини мустаҳкамлаб олишди. 22.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-22T10:32+0500
2023-01-22T10:32+0500
2023-01-22T10:32+0500
спорт
шахмат
нодирбек абдусатторов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/16/31627142_0:0:655:369_1920x0_80_0_0_764c6d70c38fb838c95dff4cefd4cbfc.jpg
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Нидерландия мезбонлик қилаётган "Tata Steel Chess-2023" шахмат мусобақасида Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Эригаиси Аржун устидан ишончли ғалабага эришди.Бу билан ўзбекистонлик шахматчи "Master" гуруҳидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади. Энди унинг ҳисобида 7 турдан сўнг 5.5 очко мавжуд.Шунингдек, "Chellenjer" гуруҳида қатнашаётган Жавоҳир Синдоров ҳам навбатдаги ютуққа эришди. Жавоҳир мезбон Элин Роберсни мағлуб этиб, очколарини 5 тага етказиб олди.Абдусатторов мусобақа давомида венгриялик Рихард Раппорт, эронлик Парҳам Мақсудлуни мағлуб этиб, америкалик Фабиано Каруана ва ҳиндистонлик Доммаржу Гукеш билан дуранг ўйнаган эди. Куни кеча жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этганди. Бундан ташқари, у ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандаа билан дуранг қайд этган."Masters" гуруҳида яна 6 та тур ўтказилади. Турнир 29 январгача давом этади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/01/16/31627142_13:0:642:472_1920x0_80_0_0_372f23dcdb5bc393ba1374f0a1ecd863.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, шахмат, нодирбек абдусатторов
спорт, шахмат, нодирбек абдусатторов
Шахмат: Абдусатторов ва Синдоров халқаро мусобақада навбатдаги ишончли ғалабага эришди
"Tata Steel Chess 2023" турнирининг 7-тури доирасида ўзбекистонлик шахматчилар ғалаба қозониб, мавқеларини мустаҳкамлаб олишди.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Нидерландия мезбонлик қилаётган "Tata Steel Chess-2023" шахмат мусобақасида Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Эригаиси Аржун устидан ишончли
ғалабага эришди. Бу билан ўзбекистонлик шахматчи "Master" гуруҳидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади. Энди унинг ҳисобида 7 турдан сўнг 5.5 очко мавжуд.
Шунингдек, "Chellenjer" гуруҳида қатнашаётган Жавоҳир Синдоров ҳам навбатдаги ютуққа эришди. Жавоҳир мезбон Элин Роберсни мағлуб этиб, очколарини 5 тага етказиб олди.
Абдусатторов мусобақа давомида венгриялик Рихард Раппорт, эронлик Парҳам Мақсудлуни мағлуб этиб, америкалик Фабиано Каруана ва ҳиндистонлик Доммаржу Гукеш билан дуранг ўйнаган эди. Куни кеча жаҳон чемпиони
Магнус Карлсенни мағлуб этганди. Бундан ташқари, у ҳиндистонлик
Рамешбабу Прагнанандаа билан дуранг қайд этган.
"Masters" гуруҳида яна 6 та тур ўтказилади. Турнир 29 январгача давом этади.