https://sputniknews.uz/20230122/kievga-qurol-yarog-etkazib-berish-global-halokatga-olib-keladi--volodin-31629535.html
Киевга қурол-яроғ етказиб бериш глобал ҳалокатга олиб келади – Володин
Киевга қурол-яроғ етказиб бериш глобал ҳалокатга олиб келади – Володин
Sputnik Ўзбекистон
Россия Давлат думаси раиси Ғарбни ўз қарорлари оқибатидан огоҳлантирди. 22.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-22T14:03+0500
2023-01-22T14:03+0500
2023-01-22T14:03+0500
россия
вячеслав володин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1c/30310142_0:116:2582:1568_1920x0_80_0_0_c36c4a86aefc33d8c4904d5e4cb23c6f.jpg
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ғарбнинг Киевга ҳужумкор қурол-яроғларни етказиб бериши глобал ҳалокатга ва Россиянинг янада кучли қуролни қўллаб жавоб қайтаришига олиб келади. Бу ҳақда Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин маълум қилди.У АҚШ Конгресси аъзолари, бундестаг, Франция миллий йиғини ва бошқа Европа парламентлари депутатлари “инсоният олдидаги жавобгарликларини англашлари даркор” эканини қайд этган.“Россия қуролининг технологик устунлигини инобатга олиб, бундай қарорларни қабул қилаётган хорижлик сиёсатчилар тушунишлари зарур: бу уларнинг мамлакатларини йўқ қилувчи дунё миқёсидаги фожиа билан якунланиши мумкин”, - дея қўшимча қилган Россия Давлат думаси спикери.Сиёсатчининг сўзларига кўра, бошқа давлатларнинг “ядровий давлатлар илгари маҳаллий можароларда оммавий қирғин қуролидан фойдаланишмагани ҳақидаги аргументлари асоссиз”.“Чунки бу давлатлар улар фуқаролари хавфсизлиги ва мамлакатлари ҳудудий яхлитлиги таҳдидига дуч келишмаганди”, - дея тушунтирган Володин.Россия Ғарб Украинага жўнатадиган ҳар қандай қурол-яроғни йўқ қилади – Антонов
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1c/30310142_121:0:2470:1762_1920x0_80_0_0_7ea8d1be56a870b0b22f5039d468a333.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, вячеслав володин
Киевга қурол-яроғ етказиб бериш глобал ҳалокатга олиб келади – Володин
Россия Давлат думаси раиси Ғарбни ўз қарорлари оқибатидан огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. Ғарбнинг Киевга ҳужумкор қурол-яроғларни етказиб бериши глобал ҳалокатга ва Россиянинг янада кучли қуролни қўллаб жавоб қайтаришига олиб келади. Бу ҳақда Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин маълум қилди.
“Киев режимига ҳужумкор қурол-яроғ етказиб берилиши ҳалокатга олиб келади. Агар Вашингтон ва НАТО мамлакатлари улар тинч шаҳарларга зарба бериш ва ҳудудимизни эгаллаб олишга уриниш учун фойдаланадиган қурол-яроғ етказиб беришса, улар таҳдид этаётгандек, - бу янада кучли қуролдан фойдаланган ҳолда жавоб чораларига олиб келади”, - дея
ёзди Володин ўзининг Telegram-каналида.
У АҚШ Конгресси аъзолари, бундестаг, Франция миллий йиғини ва бошқа Европа парламентлари депутатлари “инсоният олдидаги жавобгарликларини англашлари даркор” эканини қайд этган.
“Россия қуролининг технологик устунлигини инобатга олиб, бундай қарорларни қабул қилаётган хорижлик сиёсатчилар тушунишлари зарур: бу уларнинг мамлакатларини йўқ қилувчи дунё миқёсидаги фожиа билан якунланиши мумкин”, - дея қўшимча қилган Россия Давлат думаси спикери.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, бошқа давлатларнинг “ядровий давлатлар илгари маҳаллий можароларда оммавий қирғин қуролидан фойдаланишмагани ҳақидаги аргументлари асоссиз”.
“Чунки бу давлатлар улар фуқаролари хавфсизлиги ва мамлакатлари ҳудудий яхлитлиги таҳдидига дуч келишмаганди”, - дея тушунтирган Володин.