Байден уйидан яна олтита махфий ҳужжат топилди

© AFP 2023 / BRENDAN SMIALOWSKIДжо Байден
Джо Байден - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.01.2023
Oбуна бўлиш
Ҳужжатларнинг бир қисми Байденнинг АҚШ сенатори, иккинчи қисми вице-президенти лавозимида ишлаган даврга тааллуқли.
ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. АҚШ Адлия вазирлиги ходимлари Америка президенти Жо Байденнинг в Уилмингтондаги (Делавэр штати) хусусий уйида тинтув ўтказишди ва яна олтита махфий ҳужжат топишди. Бу ҳақда АҚШ раҳбари адвокати Боб Баэур маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.
Адвокатнинг таъкидлашича, тинтув 12 соатдан зиёд давом этган ва бинонинг ҳар бир хонаси кўздан кечирилган. Тинтувда президент адвокатлари ва Оқ уй вакиллари ҳам қатнашишган.
Тинтув якунига кўра мамлакат Адлия вазирлиги олтита махфий ҳужжатларни олган. Улар Байденнинг АҚШ сенатори ва вице-президенти лавозимида ишлаган даврга тааллуқли.

Мавзуга оид:

Байден ёрдамчилари махфий ҳужжатларнинг иккинчи партиясини топди – ОАВ
Байденнинг офисидан топилган махфий ҳужжатлар Украинага тегишли
Байденга алоқадор таҳлил марказидан махфий ҳужжатлар топилди – CBS
Янгиликлар лентаси
0