Таътил тугамоқда: ўқувчи ва талабалар учун дарс машғулотлари қачондан бошланади?

© Sputnik / Илья Аверьянов / Медиабанкка ўтишСтуденты
Студенты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2023
Oбуна бўлиш
Бу ҳафта қишки таътил тугайди. Янги ҳафтадан ўқувчи ва талабалар учун дарс машғулотлари бошланади.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 23 январдан эътиборан барча олий ва профессионал таълим муассасалари, академик лицей талаба-ўқувчилари учун дарс машғулотлари анъанавий тарзда бошланади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, назорат ишлари (оралиқ, якуний) таълим муассасалари томонидан белгиланадиган шаклларда мослаштирилган ўқув графикларига мувофиқ амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 11 январдан бошлаб олий ҳамда профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда босқичма-босқич дарс машғулотлари бошланиши маълум қилинган эди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёни билан ОТМ, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқув жараёнини маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда ташкил этиш тавсия этилган.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳри ва вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Бухоро, Хоразм, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида таътил муддати 22 январга қадар узайтирилди.
Янгиликлар лентаси
0