Шахмат: Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Прагнананда билан ўйинда дуранг қайд этди

© "Tata Steel Chess 2023" ташкилий қўмитасиНодирбек Абдусатторов
Нодирбек Абдусатторов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2023
Oбуна бўлиш
Нидерландияда шахмат бўйича “Tata Steel Chess-2023” мусобақасининг яна бир куни ортда қолди. Унда ўзбекистонлик шахматчилар 6-тур учрашувини ўтказишди.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Нодирбек Абдусатторов “Tata Steel Chess-2023” мусобақасида ҳиндистонлик Прагнананда билан ўйинда дуранг натижа қайд этди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Нидерландияда шахмат бўйича “Tata Steel Chess-2023” мусобақасининг яна бир куни ортда қолди. Унда ўзбекистонлик шахматчилар 6-тур учрашувини ўтказишди.
“Мастерс” гуруҳида қатнашаётган Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Праггнандха билан дурангга имзо чекди. 6 турдан сўнг 4.5 очко жамғарган Нодирбек гуруҳ пешқадамлигини давом эттирмоқда.
“Челленжер” гуруҳида қатнашаётган Жавоҳир Синдорова ҳам бу тур бразийилалик Луис Паоло Супи билан дуранг ўйнади. Жавоҳир 6 турдан сўнг 4 очко билан 4-поғонада турибди.
Эслатиб ўтамиз, “Tata Steel 2023” турнири Challenger ва Master 2 гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳда 14 нафар шахматчи ўртасида ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров иштирок этмоқда. Иккинчи гуруҳда Магнус Карлсен, Аниш Гири, Фабиано Каруана, Уэсли Со ва бошқа кўплаб шахматчилардан GM Нодирбек Абдусатторов бор.
Мусобақанинг “Мастерс” гуруҳида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов (2713) 5-турда тажрибали Магнус Карлсенга (2859) қарши давом этган баҳсда муваффақиятга эришди.
Янгиликлар лентаси
0