Ўзбекистоннинг "ОКМК" клуби Москванинг “Спартак” жамоаси билан ўйнайди

© Sputnik / Alexey Kudenko / Медиабанкка ўтишФутбольный мяч
Футбольный мяч - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2023
Oбуна бўлиш
Футболчилар якшанба куни Абу-Дабида учрашишади.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Москванинг “Спартак” жамоаси БААдаги йиғин доирасида Ўзбекистоннинг ОКМК клуби билан назорат учрашуви ўтказади. Бу ҳақда пойтахт клуби матбуот хизмати хабар берди.
ОКМК билан "қизил-оқлар" баҳси 22 январь куни Абу-Дабида бўлиб ўтади.
Бир кун аввал Туркияда ўтказилган ўртоқлик учрашувида Ўзбекистоннинг “Навбаҳор” жамоаси Россиянинг “Нижний Новгород” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона гол 16-дақиқада Шохруз Норхонов томонидан киритилди.
“Навбаҳор” ўтган мавсумда Ўзбекистон чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, “Нижний Новгород” Россия чемпионати мавсумининг биринчи ярмини турнир жадвалида 12-ўринда якунлади.
Маълумот учун, ОКМК - Олмалиқ (Тошкент вилояти) клуби, 2004 йилда ташкил этилган. Икки марта Ўзбекистон чемпионатининг бронза медали соҳиби бўлган. Клуб номи бош ҳомий - маҳаллий тоғ-металлургия заводи шарафига аталган.
Янгиликлар лентаси
0