https://sputniknews.uz/20230121/ozbekistonda-uyqu-apnoe-maktablari-tashkil-etiladi-31618802.html
Ўзбекистонда "Уйқу апноэ" мактаблари ташкил этилади
Ўзбекистонда "Уйқу апноэ" мактаблари ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Мактаб тунги уйқу сифати ва нафас олиш функцияси бузилишларини ташхислаш ва даволаш ишларини олиб боради. 21.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-21T14:17+0500
2023-01-21T14:17+0500
2023-01-21T14:17+0500
жамият
тиббиёт муассаси
янги қарор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/990/07/9900767_0:353:2907:1988_1920x0_80_0_0_d34ddb05a2c7b786ed6420da2db05424.jpg
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ўзбекистонда "Уйқу апноэ" мактаблари ташкил этилади. Бу ҳақда 20 январь куни президент томонидан имзоланган қарорда назарда тутилган."Уйқу апноэ" мактаблари ҳудудий фтизиатрия ва пульмонология марказлари негизида иш бошлайди.Мактаб тунги уйқу сифати ва нафас олиш функцияси бузилишларини ташхислаш ва даволаш ишларини олиб боради.Маълумот учун, уйқу бузилишига оддий психоэмоционал зўриқиш ёки жисмоний чарчаш сабаб бўлиши мумкин. Лекин марказий нерв системасининг оғир касалликлари ҳам уйқу бузилишига олиб келади.Апноэ қандай ҳолат ? Бу ухлаб ётган одамда 10 сония мобайнида нафас тўхташи билан намоён бўлувчи жараён ҳисобланади.Нафас олиш ритми бузилишидан ташқари, чуқур-чуқур шовқинли нафас олиб ухлаш, кучли хуррак отиш, уйқу пайтидаги безовталиклар ва тез-тез уйғониб кетиш рўй беради.Асаб ва руҳият илмий-тиббий маркази маълумотларига кўра, айрим касалликларга чалинган беморларда апноэ пайтида ишемик инсулт рўй бериши ёки юрак ишемик касаллиги қўзғалиши мумкин. Айниқса спиртли ичимликларни истеъмол қилиб маст ҳолатда ухлаб қолганда ишемик инсултлар кузатилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/990/07/9900767_39:0:2770:2048_1920x0_80_0_0_ee50f0f7269d4194ba29af5aca121c31.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тиббиёт муассаси, янги қарор
жамият, тиббиёт муассаси, янги қарор
Ўзбекистонда "Уйқу апноэ" мактаблари ташкил этилади
Мактаб тунги уйқу сифати ва нафас олиш функцияси бузилишларини ташхислаш ва даволаш ишларини олиб боради.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Ўзбекистонда "Уйқу апноэ" мактаблари ташкил этилади. Бу ҳақда 20 январь куни президент томонидан имзоланган қарорда
назарда тутилган. "Уйқу апноэ" мактаблари ҳудудий фтизиатрия ва пульмонология марказлари негизида иш бошлайди.
Мактаб тунги уйқу сифати ва нафас олиш функцияси бузилишларини ташхислаш ва даволаш ишларини олиб боради.
Маълумот учун, уйқу бузилишига оддий психоэмоционал зўриқиш ёки жисмоний чарчаш сабаб бўлиши мумкин. Лекин марказий нерв системасининг оғир касалликлари ҳам уйқу бузилишига олиб келади.
Апноэ қандай ҳолат ? Бу ухлаб ётган одамда 10 сония мобайнида нафас тўхташи билан намоён бўлувчи жараён ҳисобланади.
Уйқу пайтидаги апноэ сабаблари:
Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик, гипотиреоз;
Семизлик, нафас олиш маркази фаолиятини сусайтирувчи дорилар, токсинлар, метаболитлар;
Бурун бўшлиғидаги тўсиқлар, сурункали ринит, этмоидит, тонзиллит, фарингит, ларингит, бронхит.
Нафас олиш ритми бузилишидан ташқари, чуқур-чуқур шовқинли нафас олиб ухлаш, кучли хуррак отиш, уйқу пайтидаги безовталиклар ва тез-тез уйғониб кетиш рўй беради.
Асаб ва руҳият илмий-тиббий маркази маълумотларига кўра, айрим касалликларга чалинган беморларда апноэ пайтида ишемик инсулт рўй бериши ёки юрак ишемик касаллиги қўзғалиши мумкин. Айниқса спиртли ичимликларни истеъмол қилиб маст ҳолатда ухлаб қолганда ишемик инсултлар кузатилади.