ОАВ: украиналиклар томонидан олинган видео Туркияни ғазаблантирди - видео

© Sputnik / Алексей КуденкоСтамбул
Стамбул - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2023
Oбуна бўлиш
100 TV: Украиналиклар Анталия ҳақида маҳаллий аҳолини хорижлик деб атаган видеоси туркларни ғазаблантирди.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Украиналик тиктокерларнинг Анталия ҳақидаги видеоси туркияликлар орасида ғазабга сабаб бўлди. Бу ҳақда РИА Новости 100 TV маҳаллий порталига таяниб хабар берди.
100TV маълумотларига кўра, “можароли” видеода бир гуруҳ украиналиклар тасвирланган бўлиб, унда “Турклар бизни мусофир дейишади, лекин турклар Анталияда мусофир бўлиб қолишди” деган ёзув ёзилган.
Мазкур ҳолат бутун Туркияда, айниқса Анталияда кескин муносабатларга сабаб бўлди.
Материалда таъкидланганидек, Россия махсус операцияси бошланганидан сўнг кўплаб украиналиклар Туркияга кетишган, уларнинг кўпчилиги Анталия ва унинг атрофида қўним топган.
“Маҳаллий аҳоли уларга меҳмондўстлик кўрсатди, шунинг учун Тиктокер видеоси бутун Туркияни ғазаблантирди”, дейилади хабарда.
Туркларнинг салбий муносабатидан сўнг украиналиклар видеони жойлаштирган аккаунт ўчириб ташланди.
Янгиликлар лентаси
0