Латент туберкулёз инфекциясига чалинган шахсларни даволаш қамрови оширилади – тафсилотлар

© Sputnik / Николай Хижняк / Медиабанкка ўтишНа осмотре у врача. Иллюстративное фото
На осмотре у врача. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2023
Oбуна бўлиш
Президент томонидан қабул қилинган янги қарорга кўра, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар билан бевосита алоқада бўлган ИИВ ходимлари ҳам скрининг текширувлардан ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Республикада латент туберкулёз инфекциясига чалинган шахсларни даволаш қамрови 21 минг нафаргача оширилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган 2023−2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга оид қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, шу йилдан бошлаб ҳар йили ўпка касалликларининг олдини олиш чора-тадбирлари амалга оширилади.
Ҳар йили қуйидаги ишлар олиб борилади:
латент туберкулёз инфекциясига скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача етказилади;
туберкулёз микобактериясини бир вақтнинг ўзида 1- ва 2-қатор туберкулёзга қарши дори воситаларига резистентликни аниқлайдиган тезкор ген-молекуляр ташхислаш қамрови 120 минг нафаргача оширилади;
туберкулёз билан касалланган 18 минг нафаргача беморларни дори воситалари билан таъминланади.
Тиббиёт бирлашмалари 1 мартга қадар бирламчи тиббиёт муассасаларига бириктирилган аҳоли орасидан туберкулёз билан касалланишга мойиллиги бўлган хавф гуруҳига мансуб шахслар рўйхатини тузади.
Туберкулёз билан касалланиш хавф гуруҳига мансуб шахслар қуйидаги текширувлардан ўтказилади:
Рентгенологик текширув - ўсмирлар ва катталар;
иммунологик текширув – болалар.
Шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар билан бевосита алоқада бўлган ИИВ ходимлари латент туберкулёз инфекциясини эрта аниқлаш мақсадида тегишли скрининг текширувлардан ўтказилади.
Маълумот учун, 2021 йилга келиб туберкулёздан касалланиш кўрсаткичи 100 минг аҳолига нисбатан 35,2 тани ташкил этган. Ўлим кўрсаткичи эса 1 тага тенг бўлган.
Янгиликлар лентаси
0