ЖССТ: Дунёда маймун чечагини юқтирганлар сони 84 мингдан ошди

© AP Photo / ALLEN SULLIVANДоктор Дэнни Г. Мид работает с пробирками, содержащими комаров, которые были пойманы на прошлой неделе в Олбани, штат Джорджия, в здании охраны дикой природы в университетском городке в Афинах, штат Джорджия
Доктор Дэнни Г. Мид работает с пробирками, содержащими комаров, которые были пойманы на прошлой неделе в Олбани, штат Джорджия, в здании охраны дикой природы в университетском городке в Афинах, штат Джорджия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2023
Oбуна бўлиш
Ўтган йил 1 январдан шу кунгача дунё бўйича 84,7 мингдан ортиқ киши mpox (маймун чечаги) вирусини юқтирган.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Дунёда mpox вирусини юқтирганлар сони 84 мингдан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб хабар берди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, ўтган йил 1 январдан шу кунгача дунё бўйича 84,7 мингдан ортиқ киши mpox (маймун чечаги) вирусини юқтирган.
Биргина ўтган ҳафтанинг ўзида беморлар сони 302 нафарга кўпайган. Шунга қарамай, бу —январь ойининг илк ҳафтасига нисбатан 44 та кам кўрсаткич.
Хасталик ўтган бир йилдан зиёд даврда Ер юзининг 110 та давлатида тарқалиб улгурди. Энг ачинарлиси, инфекцияга чалинган беморлардан 80 нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Энг кўп беморлар рўйхатга олинган мамлакатлар:
АҚШ — 29,8 минг;
Бразилия — 10,6 минг;
Испания — 7,5 минг;
Франция — 4,1 минг;
Колумбия — 4 минг нафар.
Таҳлилларга кўра, mpox билан касалланганларнинг 96,6 фоизини 29 ёшдан 41 ёшгача бўлган беморлар ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0