Azur Air авиакомпаниясининг самолёти бомба ҳақидаги хабар туфайли Ўзбекистонга қўнди

© Sputnik / Александр Тарасенков / Медиабанкка ўтишСамолет авиакомпании Azur Air
Самолет авиакомпании Azur Air - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2023
Oбуна бўлиш
Самолёт мувафаққиятли қўнгандан сўнг йўловчиларнинг багажи ва қўл юки аэропорт хавфсизлик хизмати томонидан синчковлик билан кўрикдан ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Бомба ҳақида хабар келиб тушгандан сўнг Azur Air авиакомпаниясининг самолёти Ўзбекистонга қўнди. Бу ҳақда РИА Новости Ani агентлигига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, самолёт Пермдан Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрига учаётган бўлган. Бортга бомба ўрнатилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг самолёт Термизга қўнишга мажбур бўлган.
“Даболим аэропорти директори бортга бомба ўрнатилгани ҳақида электрон почта хабарини олганидан кейин самолёт бошқа манзилга йўналтирилди”, дейилади хабарда.
Полиция ходимининг сўзларига кўра, самолёт бортида - 238 йўловчи, жумладан, 2 чақалоқ ва 7 экипаж аъзоси бўлган.

“Самолёт мувафаққиятли қўнгандан сўнг йўловчиларнинг багажи ва қўл юки аэропорт хавфсизлик хизмати томонидан синчковлик билан кўрикдан ўтказилди – ҳеч қандай хавфли моддалар ёки қурилмалар топилмади”, деб хабар берди РИА Новости.

Бомба ҳақидаги хабардан сўнг Термизга қўнган самолёт Тошкент вақти билан соат 19.00 да ўз манзилига учади.
Azur air авиакомпаниясининг хабар беришича, йўловчиларни меҳмонхонага жойлаштириш учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.
Янгиликлар лентаси
0