https://sputniknews.uz/20230120/xitoyqirgizistonozbekiston-temir-yoli-qurilishi-boyicha-xitoydan-mutaxassislar-keldi-31612754.html
“Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли қурилиши бўйича Хитойдан мутахассислар келди
“Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли қурилиши бўйича Хитойдан мутахассислар келди
Sputnik Ўзбекистон
Қайд этилишича, бугунги кунда лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси устида иш олиб борилмоқда. 20.01.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-01-20T20:44+0500
2023-01-20T20:44+0500
2023-01-20T20:44+0500
иқтисод
ўзбекистон
хитой
қирғизистон
“хитой-қирғизистон-ўзбекистон” темир йўли
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/07/14922565_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_f24df7b4c4e927145ef9b0120d842802.jpg
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Қирғизистонга “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича 200 нафар хитойлик мутахассис етиб келди, деб хабар беради “Дунё” ахборот агентлиги.Қирғизистон миллий ахборот агентлиги “Кабар” маълумотларига кўра, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубайев матбуот анжуманида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси ишларининг бориши ҳақида гапирган.Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон транспорт вазирлиги, Қирғизистон транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ҳамда Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси ўртасида “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қўриш бўйича уч томонлама англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланган.Мазкур ҳужжат билан Қирғизистон ҳудудидаги темир йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича барча ишларни 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида якунлаш белгиланган.Лойиҳа Хитойдан Ўзбекистон орқали Европага ва Жанубий йўлар билан Форс кўрфази давлатларига ташувларни ҳамда савдо географиясини кенгайтириш учун асос бўлиб хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.Декабрь ойида хитойлик мутахассислар гуруҳи “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича дала ишларини якунлаган эди.
ўзбекистон
хитой
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/09/07/14922565_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_eabb0064292aa4d73d40ca7418a0c1c7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, хитой, қирғизистон, “хитой-қирғизистон-ўзбекистон” темир йўли
иқтисод, ўзбекистон, хитой, қирғизистон, “хитой-қирғизистон-ўзбекистон” темир йўли
“Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли қурилиши бўйича Хитойдан мутахассислар келди
Қайд этилишича, бугунги кунда лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси устида иш олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Қирғизистонга “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича 200 нафар хитойлик мутахассис етиб келди, деб
хабар беради “Дунё” ахборот агентлиги.
Қирғизистон миллий ахборот агентлиги “Кабар” маълумотларига кўра, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубайев матбуот анжуманида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси ишларининг бориши ҳақида гапирган.
“Бугунги кунда лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси устида иш олиб борилмоқда. Шундан сўнг лойиҳа бўйича батафсил ишлар бошланади”, дея агентлик вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Ўзбекистон транспорт вазирлиги, Қирғизистон транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ҳамда Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси ўртасида “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қўриш бўйича уч томонлама англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланган.
Мазкур ҳужжат билан Қирғизистон ҳудудидаги темир йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш бўйича барча ишларни 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида якунлаш белгиланган.
Лойиҳа Хитойдан Ўзбекистон орқали Европага ва Жанубий йўлар билан Форс кўрфази давлатларига ташувларни ҳамда савдо географиясини кенгайтириш учун асос бўлиб хизмат қилиши билан
аҳамиятлидир.Декабрь ойида хитойлик мутахассислар гуруҳи “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича дала ишларини
якунлаган эди.